RU

Последние новости

23:52Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  4 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  3 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1

Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"

Суперлига-2025 1-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (2:0) баҳсидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Футболчиларимдан миннатдорман. Менинг фикримча, апрель ойига қадар шундай ўйинлар гувоҳи бўламиз. Суперлига даражаси анча юқори. Биз 15 йил деганда энг юқори дивизионга қайтдик. Бу жуда ёқимли ҳолат. Вилоят раҳбарларига ва клуб мутасаддиларига раҳмат айтаман. Шунингдек, мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман" - деди Ҳаким Фузайлов бугунги ўйин ҳақида.

- "Хоразм" жамоаси янги мавсум стартидан олдин ўз сафига бир нечта тажрибали футболчиларни қўшиб олди. Жамоа амалга оширган трансферлардан ва йиғилган таркибдан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда? Бугун жамоангиз намойиш этган ўйиндан қанчалик қониқдингиз?

- Биз жамоа таркибини тўлиқ янгиладик. Йигитларда ўйинни олдиндан ўқиши ва бир-бирининг ҳаракатларини тушунишда муаммолар кузатилмоқда. Ҳозирги кунда деярли барча жамоаларнинг ҳолати тенг, деб ўйлайман. Биз 18та янги футболчини жалб этдик, бу янги жамоа тузганимиздан далолат. Вақт ўтиши билан "Хоразм" жамоасининг ўйини яхшиланиб бораверади. Бунга фақат бироз вақт керак.

- Жамоа янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

- Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Иштаҳа таом устида келади дейишади. Чемпионат қизғин паллага кирганида, бир тўхтамга келамиз. Биз 15 йиллик танаффусдан сўнг яна юқори дивизионга қайтдик. Менимча, лигада жон сақлаб қолишимиз дастлабки мақсадимиз бўлиши керак.

- Барча мураббийлар дастлабки турлар қийин кечади деб айтишмоқда. Сиз ҳам шу ҳақда гапириб ўтдингиз. "Хоразм" жамоаси ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этиши учун яна қанча вақт керак бўлади?

- Буни тақвимга қараб айтишим мумкин. Март ойида биз учта ўйин ўтказамиз. Апрель ойида эса Кубок баҳслари ҳам бошланади, апрельда еттита баҳсда иштирок этамиз. Тахминан, май ойларида жамоа анча етилиб қолади деб ўйлайман.




Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика