RU

Последние новости

22:47Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  273 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  9 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  27 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  4 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  27 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7

Ҳаким Фузайлов - «Динамо» бош мураббийи Новости

Ҳаким Фузайлов - «Динамо» бош мураббийи

Янги мавсумга тайёргарликни бошлаган «Динамо» жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Клуб раҳбарияти бир қатор мутахассислар билан музокара ўтказиб, бош мураббий масаласида келишувга эришди.

Бугун, 15 январь куни «Динамо» жамоаси қароргоҳида клуб раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилиб, тожикистонлик таниқли мураббий Ҳаким Фузайлов «Динамо» жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилди. Ҳаким Қаюмович олдига жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси юклатилди. Мураббий билан бир йиллик шартнома имзоланиб, Суперлигага чиқиш вазифаси бажарилгач шартнома узайтирилади. Бош мураббийга бунгача клубда фаолият юритаётган маҳаллий мутахассислар Жасур Ҳамроев ва Дилшод Шарофутдинов ёрдам беради. Дарвозабонлар мураббийи сифатида Шуҳрат Муродов ишлашда давом этади.

Ҳаким Фузайлов «Динамо» учун бегона эмас. 56 ёшли мутахассис 2000-2002 йиллар давомида Самарқандда фаолият юритган ва мураббий сифатида жамоанинг Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши натижасини қайд этишга ҳисса қўшган.

Умид қиламизки, катта тажрибага эга мураббий Ҳаким Қаюмович бу сафар ҳам «Динамо» жамоаси билан мухлислар истаётган чўққиларни забт эта олади.

Маълумотнома:
Ҳаким Қаюмович Фузайлов
Туғилган йили: 1964 йил, 12 август куни
Туғилган жойи: Тожикистон, Душанбе шаҳри.
Фуқаролиги: Россия

Футболчилик фаолиятида тўп сурган клублари:

1982-1983 йиллар - «Пахтакор» (Қўрғонтепа, Тожикистон)
1986-1992 йиллар - «Помир» (Душанбе)
1992-1995 йиллар - «Локомотив» (Москва)
1995-1997 йиллар - «Арсенал» (Тула, Россия).

1992-1996 йил – Тожикистон миллий жамоаси.

Мураббийлик фаолияти:

1998-1999 йиллар - «Бухоро»
2000-2002 йиллар - «Динамо»
2003 йил - «Андижон»
2004 йил - «Титан» (Россия)
2005 йил - «Локомотив» (Калуга, Россия)
2005-2009 йиллар - «Ростов» (Россия), ёрдамчи мураббий
2009-2011 йиллар - «Локомотив» (Россия), селекционер мураббий
2012-2014 йиллар - «Локомотив» (Тошкент)
2015 йил - «Терек» (Россия) селекционер мураббий
2016-2018 йиллар – Тожикистон миллий жамоаси
2018-2019 йиллар - «Истиқлол» (Душанбе)
2020 йил - «Кўктош» (Тожикистон)
2020 йил - «Хўжанд» (Тожикистон).
2021 йилдан «Динамо» бош мураббийи.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика