Ҳа, ҳаммасини тўғри тушундингиз. Седан - Зинченконинг севган қизи
09 июн 2019 03:00
Новости
Ҳа, ҳаммасини тўғри тушундингиз. Седан - Зинченконинг севган қизи
Украиналик ўйиндан кейинги флэш-интервьюда 2010 йил Касильяс қилган ишни такрорлади. Ижтимоий тармоқларда футболчи босар-тусарини билмай, йўлидан чиққанини ўпишни бошлагани ҳақида ёзишди. Аммо бу гаплар нотўғри.
TAS-IX
TAS-IX эмас
Сўнгги 3 йил ичида Александр ҳақида деярли ҳамма нарса - қандай қилиб "Сити"га ўтгани, ҳаваскорларда ўйнагани, мактабда қандай ўқигани ҳақида билиб олдик. Ошкор бўлмаган ягона нарса қолганди - Зинченко ким билан учрашаётгани.
Зинченко ҳеч қачон қиз ўртоғи ҳақида гапирмаган ва бор эътибори футболга қаратилгани, муносабатлар унга буюк ўйинчи бўлишда ҳалақит қилишини айтиб келган эди. Аммо энди у "Сити"нинг асосий футболчиси, совринлар ютди, демак, қиз ўртоғи учун вақт ажратиши мумкин.
Александр Влада Седан номи билан машҳур бўлган Влада Шеглова билан учрашишни бошлаганига кўп бўлмади. Қиз "Футбол 1/2" телеканалида журналист бўлиб ишлайди. Александр айнан шу қиз билан бирга "Шахтёр" ҳамда "Динамо" (Киев) учрашувини трибунадан томоша қилган эди.
Влада - 2016 йил ўтказилган Европа чемпионатининг ўша машҳур мухлисаси ҳисобланади.
У Франция стадионларига айнан Александр фамилияси туширилган футболкада келган эди.
Александр ва Влада ҳозирча "Инстаграм"га бирга тушган суратларини қўйишмаяпти. Кечаги бўса - улар ўртасидаги муносабатнинг илк тасдиғи.
Комментарии