Гвардиола: «Охирги 39 ўйинимизнинг 34 тасида ғолиб чиқдик. Бу ҳайратланарли натижа”
21 мар 2021 08:20
Новости
Гвардиола: «Охирги 39 ўйинимизнинг 34 тасида ғолиб чиқдик. Бу ҳайратланарли натижа”
“Терма жамоалар ўйини боис эълон қилинган охирги танаффусдан кейин биз 39 та ўйин ўтказдик. Уларда 34 ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият қайд этилди. Биз ЕЧЛда плей офф масаласини ҳал қилиб улгурганимиздан кейин сафарда “Порту” билан дурангга эришдик.
Охирги тўрт ой ичида, яна ҳар уч кунда майдонга тушишимизга қармай биз ҳайратланарли натижа қайд эта олдик. Бу ҳолатга сўз билан таъриф бера олмайман.
Ҳаттоки биз ғалабадан сармаст бўлишга улгура олмай қолдик, чунки уч кундан кейин бизни навбатдаги учрашув кутиб турарди.
Гап бу ерда тактика ёки бошқа ҳолатга эмас, балки йигитларнинг ўйинга руҳан тайёр эканликларида. Эришган муваффақиятларимиз бетакрор, ишониш қийин бўлган вазиятда. Бу бизнинг буюк муваффақиятларимиздан бири деб айтиш мумкин.
Албатта биз ҳали ҳеч қандай соврин ютганимизча йўқ”, деди Гвардиола.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии