RU

Последние новости

11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  0 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  1 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  4 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  4 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Ғулом-Ҳайдар Ғуломов: "Дарвозабонларнинг кучли учлигида Элдор Суюнов, Мурод Зуҳуров ва Элдор Тожибоевни кўришни истардим" Новости

Ғулом-Ҳайдар Ғуломов: "Дарвозабонларнинг кучли учлигида Элдор Суюнов, Мурод Зуҳуров ва Элдор Тожибоевни кўришни истардим"

Бу йилги Ўзбекистон чемпионатининг олий лига баҳслари ўтган йиллардагига қараганда анча қизиқарли кечди.

Чемпионат якунланишига бир тур қолган бир пайтда ҳали расман чемпион ва кумуш медал соҳиби аниқлангани йўқ. Тўғри, Қаршидаги муҳим ғалабадан сўнг “Пахтакор” жамоасининг чемпионлик йўлидаги имкониятлари кескин ошиб кетди. Лекин бу нарса ҳали расман ўз тасдиғини топгани йўқ. Сўнгги турда “Андижон” мўъжиза кўрсатиб, пешқадамдан очко тортиб олса ва ўз ўрнида “Локомотив” Наманганда “Навбаҳор”ни мағлубиятга учратса, “темирйўлчилар” ўз тарихларида илк бор чемпионлик шохсупасига кўтарилишади. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шунингдек, турнир жадвалининг қуйи поғоналарида ҳам “ҳаёт” учун кураш қизигандан қизиган. Элитада жон сақлаб қолиш учун кураш “Бухоро”, “Динамо”, “Сўғдиёна” жамоалари ўртасида кечяпти. Гарчи, иккинчи давра ўйинларини жуда ёмон ўтказган бўлсада, Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси кучлилар сафидаги ўрнини бир амаллаб сақлаб қолишга эришди. У ҳам бўлса, биринчи даврада тўплаб олган очколари ҳисобига олий лигада қолишини таъминлади. Биз “Локомотив”га қарши кечган 27-тур учрашувидан сўнг жамоа етакчиларидан бири, ўша ўйинда ягона жавоб тўпи муаллифи бўлган Ғулом-Ҳайдар Ғуломовдан интервью олдик. 

- Ғулом-Ҳайдар, “Локомотив” билан ўйинда 1:4 ҳисобида мағлуб бўлдинглар. Биринчи даврадаги учрашувда ҳам ўз майдонингларда 4та тўп ўтказиб юборгандинглар. Иккинчи давра ўйинида ҳам шундай ҳолат рўй берди. Ваҳоланки, учрашувни ёмон бошламаган эдинглар. Нима сабабдан кетма-кет гол ўтказиб юбординглар? 

- Биласизми, ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишдан қўрқиб, кўпчилик бўлиб ҳимояга ётиб олганимиз йирик ҳисобдаги мағлубиятимизга замин яратди. Бу биринчи сабаби. Иккинчидан, тан олиш керак, “Локомотив” бугунги кунда ҳам жисмонан, ҳам техник-тактик жиҳатдан биздан устун. Учрашув бошиданоқ майдондаги устунликни мезбонларга бериб қўйдик. Ҳимояга ўтиб олганимиз “Локомотив” футболчиларига қўл келди ва улар якунда йирок ҳисобда зафар қучишди. Берилган имкониятдан фойдаланиб, хатто уларнинг ҳимоячилари ҳам ҳужумларга фаол қўшилишди. 

- Ўйиндан аввал қандай кўрсатма берилганди?

- Биринчи даврадаги хатоларни такрорламаслик айтилганди. Ёдингизда бўлса, биринчи давра ўйинида 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйгандик. Ўша ўйиндан хулоса чиқарган ҳолда ў йнашимиз керак эди. Афсуски, кучли рақибга кучимиз етмади. Очиқ футбол намойиш этганимизда, ҳисоб бундан ҳам йирик кўринишда бўлиши мумкин эди. 

- Жамоангизнинг ўйиндаги ягона жавоб тўпини чиройли тарзда киритишга муваффақ бўлдингиз. Ҳақиқатан ҳам, гол жуда чиройли чиқди...

- Раҳмат. Лекин киритган голим ўйин натижасига таъсир ўтказмаганидан кейин унинг чиройлилигидан нима фойда? Мен учун жамоанинг манфаати устунроқ туради. Ахир футбол жамоавий ўйинку!


- Иккинчи давранинг сўнгги тур ўйинларини анча бўш ўтказдинглар. Бунга нима сабаб бўляпти?

- Бунинг сабаблари кўп. Аммо, ҳозир сабабларни санайдиган бўлсам, бу худди баҳонадек бўлиб қолади. Ҳамма вазиятни кўриб турибди. 

- Сўнгги икки тур натижасидан қатъий назар олий лигада қоладиган бўлдинглар. Мавсум аввалидаги вазифа ҳам айнан шундай эдими, яъни кучлилар саифада жон сақлаб қолиш?

- Жамоа олдига 10-ўринни эгаллаш вазифаси қўйилган эди. Ўйлашимча, ҳали бу ўринни эгаллаш учун имкониятимиз бор. 

- Бу вазифа жамоанинг ички имкониятидан келиб чиқиб қўйилганмиди?

- Худди шундай. Лекин шахсан мен бундан ҳам юқорироқ ўринлар учун курашамиз деб ўйлагандим. Афсус, хато ўйлабман. Барибир ҳали тажрибам кам шекилли, шунга калтароқ фикрлабман. 

- “Шўртан” бугунгача ўтказилган 28та ўйиндан (суҳбат 29-тур учрашуви олдидан ўтказилган, - муаллиф) 9тасида дуранг қайд этди. Бу билан жамоангиз олий лигадаги энг кўп дуранг ўйнаган жамоа бўлиб турибди. Бу нимадан дарак беради?

- Бежизга 10-ўрин дейишмаган экан. Қайд этган дурангларимизнинг 60-70 фоизи ғалабага муносиб эди. Ўзимизнинг қўпол хатолар сабаб дуранг натижалар кўпайиб кетди. Иккита ўйин дуранг ўйнагандан кўра, битта ғалаба ва битта мағлубият яхшироқ. Икки очкодан кўра уч очко яхшида.

- “Шўртан” олий лигада қолди. Кейинги фаолиятингиз ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Ёки келаси мавсум ҳам Ғузорда қоласизми?

- Ҳали бу ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ. Мавсум якунланганидан сўнг бунга вақтим бўлади. Ҳозир бу мазуда ўйлаш нотўғри бўлса ҳам керак. Ҳаёлингиз бўлинади. Чемпионат якунланганидан кейин бир гап бўлар (кулади). 

- Лекин барибир ҳаёлингизнинг бир четида бу мавзуда бўлади. Буни инкор этмасангиз керак? 

- Тўғри. Қизиқишлар бўлаётганини эшитгандим. Лекин шахсан ўзимга ҳали ҳеч ким таклиф билан чиққани йўқ. Буни бошқалар айтишди. Агар расмий таклиф тушса, буни бошқалар каби сир сақлаб ўтирмайман. 

- Ўша эшитганингиз қайси жамоалар эди? 

- Бу шунчаки миш-мишлар.

- Ўша миш-мишлар сизни қайси жамоа таркибига ўтказяпти?

- Биринчи даврадаги гап – “Насаф”га. Лекин буни эшитиб хурсанд бўлдим. Аммо ҳозирча бу шунчаки қизиқиш. 

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу йил ўсишга эришдингиз. Бу ҳақиқат...

- Нолимайман. Ҳаммаси аста-секинлик билан бўляпти.


- Статистикангиз билан қизиқиб борасизми? 

- Бунга жуда ҳам қизиқаман. Лекин аламли мағлубиятлардан сўнг жаҳлим чиққанидан статистикани ташлаб қўяман. Адашмасам, чемпионатдаги голларим сони учтага етди. Кубокда эса битта тўп киритдим. Мавсум аввалида ўтказилган ПФЛ кубогида рақиб дарвозасини тўрт бор ишғол қилгандим. Беш маротаба жамоадошларим киритган голларга ассистент бўлдим. Шулардан иккитасида жарима тўпи ишлаганман. Жамоадошларим эса жарима зарбасини голга айлантиришган эди. 

- “Шўртан” жамоасининг футболчилардан маошлар бўйича қарзи борми? 

- Бор. 

- Қаршидаги ғалабадан сўнг “Пахтакор” деярли ўз чемпионлик унвонини сақлаб қолиши ойдинлашди. Сиз ҳам шу фикрдамисиз ёки кураш охиригача давом этадими? 

- Ўша Қаршидаги ўйиндан олдин мен “Локомотив” клубининг чемпионлик йўлидаги имкониятларини юқори баҳолагандим. Чунки, “Насаф” бу йил анча юқори савиядаги футбол намойиш этганди. Ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Қолаверса, мавсумнинг ўз майдонидаги сўнгги ўйинида ғалаба учун майдонга тушишини тахмин қилиш қийин эмасди. Шулардан келиб чиқиб, “Пахтакор” сафарда очко йўқотади, деб ўйлагандим. Яширмайман, “Насаф” жамоасининг мухлисиман. Билмадим, таркибида дўстларим ўйнашгани учунми, шу жамоанинг ғалабасини кутгандим. Лекин юз фоизлик кафолати билан айтаман, ўйин ҳаққоний руҳда ўтди. Бу йил “Пахтакор” чемпионлик бўлишга лойиқ ўйин кўрсатди. Ҳақли равишда чемпион бўлади, буниси аниқ. “Локомотив” жамоасига эса сабр тилайман. “Насаф”га эса келаси йилги мавсумда омад тилайман. Улар тўғридан-тўғри ОЧЛнинг гуруҳ босқичида иштирок этишади.

- “Пахтакор” Қаршида ниманинг ҳисобига ғалаба қозонди деб ўйлайсиз?

- Қаршида очиқ ва курашларга бой ўйин бўлди. Биринчи навбатда жамоа кучли хоҳиш эвазига ғалабага эришди. Жамоа футболчиларига чемпионлик масаласи кучли мотивация берди. “Насаф” эса олдинги турда чемпионлик пойгасидан чиқиб кетганди. Жамоа Ўзбекистон Кубогини қўлга киритгандан кейин шахсан менда бироз бўлсада ҳотиржамликка берилгандек таассурот қолдирди. Агар таҳлил қиладиган бўлсак, Қаршидаги учрашувда “Пахтакор”га нисбатан майдон эгаларида кўпроқ голга тортадиган вазиятлар бўлди. Артур Геворкяннинг икки маротаба амалга оширган жарима зарбаларини эсланг. Биринчи вазиятда тўп дарвоза тўсинидан майдонга қайтган бўлса, иккинчи ҳолатда Лобанов маҳорат кўрсатди. Меҳмонлар учрашув давомида тўп назоратини ўзларида ушлаб туришди. Лекин голга тортадиган ҳужумларни “Насаф” юзага келтирди. Мезбонларга омадми, билмадим, лекин ниманидир етишмади. “Пахтакор” эса тажрибаси эвазига яратилган кичик имкониятдан фойдаланиб кетди. Бу ўйинда Александр Лобанов учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди. Сўнгги ва ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Лобанов бир неча маротаба ўз маҳоратини намойиш қилди. Акс ҳолда, “Пахтакор” Қаршидаёқ чемпионликдан умидини узган бўларди. Худди мана шу, яъни “Пахтакор”даги кучли истак ва иштиёқ “Локомотив”да ҳам бор эди. Лекин бу истак ва иштиёқ “темирйўлчилар”га камлик қилди. Чемпионлик масаласи “Пахтакор”нинг ўз қўлида бўлгани ҳам жамоанинг Қаршидаги ғалабасини таъминлади. “Локомотив” эса фақат “Насаф”дан умид қилганди. Фарқи шунда.

- “Локомотив” ва сиз бефарқ бўлмаган “Насаф” жамоаларининг эгаллайдиган ўринлари иштирокларига мос бўладими?

- Тўғрисини айтаман, мавсум бошидан “Насаф” жамоасининг чемпион бўлишини кутаётган эдим. Шу тилакни уларга мавсум стартида билдиргандим. Афсус, “Насаф” футболчилари бу вазифани уддалай олишмади. Лекин бошқа томондан афсус қиладиган нарса ҳам йўқ. Жамоа ўз тарихида илк маротаба мамлакат кубогини қўлга киритди. Бу билан қаршиликлар кичик бир тарихни ёзишди. Ундан аввал, аниқроғи 2011 йилда “Насаф” нуфузи жиҳатидан ОЧЛдан сўнг иккинчи ўринда турувчи ОФК Кубогида зафар қучишганди. Ўйлашимча, бу жуда катта натижа. Энди келаси мавсум чемпионликка ҳам навбат келиб қолар. Энди “Локомотив” ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, жамоа молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, бу йил чемпион бўлиши керак эди. Лекин ҳамма нарсани ҳам пул ҳал қилавермаслиги аён бўлиб қолди. “Пахтакор” бу нарсани амалда исботлади. Тан олиш керак, “Локомотив” молиявий ҳолати бўйича Ўзбекистон жамоалари орасида энг бойи ҳисобланали. Шунинг ҳисобига ҳам улар мавсумни 1-ўринда якунлашлари керак эди. Шахсан мен “Локомотив”нинг чемпион бўлишини кутгандим. Ўша юқоридаги фикрим, пулдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор, бу иштиёқ, ирода ва кучли хоҳиш. Бу уччала кўринишни намойиш қилган “Пахтакор” якунда чемпионликни қўлга киритиши деярли ойдинлашди. Тўғри, ҳали жамоа расман бу номни қўлга киритгани йўқ. Лекин “Андижон” жамоасининг Тошкентда қаршилик кўрсатиб, пешқадамдан очко тортиб олишига шахсан мен ишонмайман. Ўйлайманки, “Пахтакор” етдим деганда йиқилмайди. Сўнгги турни жамоа ўз мухлислари кўз ўнгида ўтказади ва мавсумга чиройли тарзда якун ясайди. Хатога йўл қўймай, ғалаба қозонишса, уларни чин дилдан чемпионлик унвони билан табриклайман. Яна бир бор фикримни такрорлайман, “Пахтакор” бу йил ҳақли равишда чемпион бўлади, агарда сўнгги турда қоқилмаса. Қолаверса, “Локомотив”ни ҳам водийда осон ўйин кутаётгани йўқ. “Навбаҳор” сўнгги турни ўз мухлислари кўз ўнгида ўтказади. Табиийки, жамоа фақат ижобий натижа учун майдонга тушади. Фурсатдан фойдаланиб, келаси йили ОЧЛ мусобақасида иштирок этадиган “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф” ҳамда “Бунёдкор” жамоаларига омад ва зафар ёр бўлишини тилаб қоламан. Шу пайтгача ОЧЛдаги энг яхши натижамизни “Пахтакор” ва “Бунёдкор” қайд этган. Бу жамоаларимиз ярим финалга қадар етиб боришган. Ўйлашимча, энди навбат финал ва чемпионликка етиб келди.


- Сизнингча, олий лигани қайси жамоа тарк этади?

- “Бухоро”. Якунда 15-ўринни эгаллайдиган жамоа эса биринчи лигада 2-поғонани эгалаган жамоа билан ўтиш ўйинида майдонга тушади. Бу жамоа “Обод” бўладими ёки “Оқтепа”ми, бунинг фарқи йўқ. Олий лиганинг 15-ўриндаги жамоаси барибир ғалаба қозониб, кучлилар сафидаги ўз ўрнини сақлаб қолади. Бу менинг шахсий фикрим. 

- Сизнингча, мавсумнинг уч нафар энг яхши мураббийлари кимлар бўлади?

- Биринчи ўринга Рўзиқул Бердиевни қўяман. Тан олиш керак, бу мутахассис “Насаф” жамоасининг муваффақиятларига ўзининг улкан хиссасини қўшди. Анатолий Демьяненко Қаршида ишлаган пайтда Рўзиқул ака бу мураббийдан жуда кўп нарсани ўрганди. Ўз устида ишлади. Бунинг натижасида мураббийликда катта ўсишга эришди. Бежизга Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи деб ҳам топилмаганди. Иккинчи ўринга Самвел Бабаянни муносиб деб ўйлайман. “Пахтакор” жамоасининг бугунги даражага етишишида Самвел Вячеславловичнинг хизматлари жуда катта. Қолаверса, миллий терма жамоада ҳам яхши иш олиб боряпти. Фурсатдан фойдаланиб, миллий терма жамоамизга КХДР ва Яманга қарши ўтказиладиган ўйинларда ғалаба ёр бўлишини тилайман. Энди мураббийларнинг кучли учлигига Бахтиёр Ашурматовни қўяман. Бахтиёр ака ёш мутахассислардан. “Навбаҳор” жамоаси ёмон натижага эришмади. 

- Футболчиларнинг кучли учлигида кимларни кўришни истардингиз?

- Шубҳасиз, биринчи ўринга Игор Сергеевни қўяман. Ҳужумчилар тақчил бўлиб турган бир пайтда “Пахтакор”нинг олдинги чизиғида етакчига айланган ёш футболчининг кўрсатган ўйинлари ҳақиқатан ҳам таҳсинга лойиқ. Сергеев тўпурарлар рўйхатида Баҳриддин Ваҳобов билан бирга пешқадамлик қиляпти. Лекин “Қизилқум” ҳужумчисидан фарқли равишда Игорнинг ҳаракатлари, урган голлари муҳимроқ эди. Сергеев терма жамоада ҳам яхши ўйнаяпти. Шуларни инобатга олиб, Игор Сергеевни 2015 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб биламан. Иккинчи ўринга Санжар Шоаҳмедовни лойиқ деб хисоблайман. “Локомотив”нинг бу йилги энг яхши трансфери ҳам айнан Шоаҳмедов бўлди. Яим ҳимоячи бўлишига қарамай, “Локомотив” жамоасининг тўпурари бўлиб турибди. Ҳужумчилардан кўра яхшироқ ўйнади. Кучли учликка чемпионат тўпурарлиги учун курашаётган Баҳриддин Ваҳобовни лойиқ футболчи деб ўйлайман. “Қизилқум”нинг бутун мавсумдаги ярим голини шу ҳужумчи киритди. Дарвозабонларнинг кучли учлигида Элдор Суюнов, Мурод Зуҳуров ва Элдор Тожибоевни кўришни истардим. 

- Олдинда терма жамоамизнинг ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги КХДР ва Яманга қарши ўтказадиган иккита муҳим учрашуви турибди. Бу ўйинлардан нималарни кутяпсиз?

- Фақат ғалаба кутяпман. Насиб қилса, Пхеньяндаги аламли мағлубият учун футболчиларимиз 12 ноябрь куни муносиб тарзда реванш олишади. Қандай натижа бўлишидан қатъий назар ғалаба қозониш керак. Шундагина гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга чиқамиз. Бу борада йигитларга омад тилаб қоламан. 


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика