RU

Последние новости

09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  1 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  3 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  7 08:12Фабрицио Романо Анчелоттининг келажаги ҳақида фикр билдирди  1 07:44Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур давом эттирилади  0 02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  3 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  2 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  13 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  11 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  13 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  5 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  9 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  8

"Гулистон" - "Қўқон 1912" учрашувида тўртта пенальти белгиланди Новости

"Гулистон" - "Қўқон 1912" учрашувида тўртта пенальти белгиланди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 29 июль куни Қибрай туманидаги “Дўрмон” стадионида биринчилик вакили, олий лига йўлланмалари учун кураш олиб бораётган “Қўқон 1912” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Гарчи, учрашув гулистонликлар томонида бўлишига қарамасдан қўқонликлар биринчи бўлиб ҳисобни очишди. 7-дақиқада Азиз Тўхтабоев пенальтидан унумли фойдаланди - 0:1. Шундан кейин ҳужумга зўр берган Б.Ашурматов жамоаси 15-дақиқага келиб мувозанатни тиклашди. Бу паллада Сергей Рекун чамаси 12 метрлардан Азиз Ашуровни доғда қолдирди – 1:1. 22-дақиқада қўқонлик ҳимоячи Хуршид Узоқбоев жамоамиз ҳимоячиси Бобур Акбаровга нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Олимжон Тўйчибоев “Қўқон-1912” дарвозасига пенальти белгилади. Жарима зарбасини сардоримиз Хуршид Йўлдошев аниқ амалга оширди – 2:1. Танаффусдан кейин ҳам “Гулистон” футболчилари ўйин тизгинини ўз қўлларида ушлаб туришди ва рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни содир этишди. Бироқ якунловчи зарбани йўллашда сирдарёликларга аниқлик етишмади. 53-дақиқада жамоамиз машғулотларида қатнашаётган Шукур Жумабоев ажойиб тарзда Азиз Ашуров дарвозасини аниқ нишонга олди – 3:1. 82-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирган Азиз Тўхтабоев ўз дублини расмийлаштирди. Такъидлаш жоизки, бош ҳакам Олимжон Тўйчибоев майдонда ҳжамоамаракат қилган рақиблар дарвозасига иккитадан – жами тўртта (!) пенальти кўрсатди. 


"Гулистон" - “Қўқон 1912” – 3:2 (2:1). Дўрмон.
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев, Набижон Рўзимов, Тимур Галеев.
“Гулистон”: 1.Илхом Жуманов, 3.Акбар Сатттаев, 18.Бобур Акбаров, 22.Тохир Шамшитдинов, 23.Сарвар Жўраев, 28.Иляс Хайров, 25.Элёр Жахонов,7.Раббим Хасанов, 9. Хуршид Йўлдошев, 15.Сергей Рекун, 27.Константин Боев.
Захирадан тушганлар: Дониёр Усмонов, Ғанишер Самандаров, Шукур Жумабоев, Дилшод Шукуров, Нодир Тешабоев, Жасур Отажонов, Зафар Қорақулов, Миржалол Қурбонов, Рустам Қодиров, Ҳабибулло Буватаев, Санжар Баратов, Дилмуҳаммад Худойбердиев.

“Қўқон 1912”: Азиз Ашуров, Азиз Ёқубов, Александр Критинин, Хуршид Узоқбоев, Мухсин Низомиддинов, Рахматилло Мелибоев, Лазиз Сафоев, Баходир Акрамов, Давлат Ёрбеков, Азиз Тўхтабоев, Аҳмаджон Раимжонов.
Захирадан тушганлар: Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Али Йўлдошев, Рустам Абдуҳамидов, Абдулла Мирзаев.

Голлар: Сергей Рекун (15), Хуршид Йўлдошев (22-пен.), Шукур Жумабоев (53) --Азиз Тўхтабоев (11, 82, иккаласини ҳам пен.).
Амалга оширилмаган пеналти: Хуршид Йўлдошев (30).
Четлатиш: Ж.Отажонов (63) – А.Йўлдошев (63)

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика