"Гранада" ҳужумчиси Ла Лигада хет-трик қайд этган энг кекса футболчига айланди
19 дек 2021 23:09
Новости
"Гранада" ҳужумчиси Ла Лигада хет-трик қайд этган энг кекса футболчига айланди
Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Гранада" – "Мальорка" қарама-қаршилиги ўзига хос воқеа билан ёдда қолди – мезбонлар ҳужумчиси Хорхе Молина хет-трик қайд этиб, Ла Лига рекордини ўрнатди.
Форвард ўз номини Ла Лиганинг бир ўйинида учта гол урган энг кекса футболчи сифатида тарихга ёзди - ўша пайтда у 39 ёш ва 241 кунлик эди. Шу тариқа, Хоакин Санчес томонидан 2019 йилда ўрнатилган рекорд янгиланди.
Қўшимча қилиш мумкинкм, ушбу ғалаба "Гранада"га турнир жадвалининг қуйи зонасидан чиқиб кетиш имконини берди.
Комментарии