Гомес "Аталанта"дан кетиши мумкин
14 дек 2020 01:44
Новости
Гомес "Аталанта"дан кетиши мумкин
"Аталанта" сардори Алехандро Гомес январь ойида клубни тарк этиши кутилмоқда, дея хабар тарқатди Sky Sport Italia.
Аргентиналик ярим ҳимоячи ва бергамоликлар устози Жан Пьеро Гасперини ўртасида зиддият юзага келган.
Айни пайтда футболчига "Торино" қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби раҳбарияти Гомес ҳужумда Андреа Белотти билан яхши жуфтлик бўла олишига ишонади. Бироқ, Гомеснинг талаблари "Торино"га тўғри келмаслиги мумкин (у йилига 2 млн евро маош олади).
Алехандро Гомес жорий мавсум 9 ўйинда 4 гол ва 2 самарали узатмага муаллиф бўлган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии