RU

Последние новости

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  0 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  0 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  6 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

Ғиёс Комилов: “Машъал"га асосий таркибда ўйнаш учун келгандим” Новости

Ғиёс Комилов: “Машъал"га асосий таркибда ўйнаш учун келгандим”

Мавсум бошида “Машъал” клубига келиб қўшилган ҳимоячи Ғиёс Комилов қисқа вақт ичида муборакликларнинг асосий таркиб вакиллига айланди.
Ўтган мавсумни “Андижон” сафида биринчи лигада ўтказган Комиловнинг ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари туфайли, “газчилар”нинг мураббийлар штабига манзур бўлганди ҳамда жамоанинг биринчи даврадаги энг яхши футболчиларидан бири бўлди. Тажрибали ҳимоячи билан суҳбатлашиш истагида клуб базасида бўлдик ва Ғиёс Комилов билан мулоқатда киришдик.

- Ғиёс ака, “Машъал” жамоаси мавсум арафасида келиб қўшилгандингиз. Қисқа вақт ичида жамоанинг асосий таркиб футболчисига айлана олишингизни кутганмидингиз?

  - Тўғриси, бунчалик киришиб кетишимни кутмагандим. Лекин, “Машъал”га келишимдан олдинроқ, жамоанинг заҳирасини тўлдириб ўтирмасдан, асосий таркибда тўп  суришнга умид боғлаган ҳолда ташриф буюргандим. Шу боисдан жамоа машғулотларида иштирок этдим ва асосий таркибга муносиб эканлигимни намойиш қилиб келдим. Бош мураббийнинг менга билдирган ишончлари боис, асосий жамоа сафида мунтазам равишда майдонга чиқиб келдим. Умуман, “газчилар” сафига тез киришиб кетишимни кутмагандим. Яна шуни айтишим мумкинки, мавсумнинг дастлабки турларида ҳимоячимизнинг жароҳат олганлиги туфайли, менга йўл очилди. Бунинг оқибатида ўзимга бўлган ишонч ортиб борди ва асосий жамоада муқим жойлашишга ҳаракат қилдим.

  - Аслида жамоага Сизни ким таклиф қилганди? “Машъал”га ўтишингиз қай тариқа амалга ошганди?

  - Ёдингизда бўлса, ўтган мавсумни биринчи лигада ўйнаган “Андижон” сафида ўтказгандим. “Машъал”га қарши ўтказилган иккита учрашувларда мураббийлар штаби менинг ҳаракатларимни диққат билан кузатиб борган экан, таклиф билан чиқишди. Мавсум арафасида яна бир маротаба таклиф билан чиқишди ва йиғинларга келиб қўшилишим кераклигини айтишди. Ҳеч қандай иккиланишларсиз бу ерга келдим ва жамоада қолишим аниқ бўлиб улгурди.

  - Мавсум олдидан Сизга бир қатор жамоалардан таклифлар тушганди. Нима учун айнан “Машъал”ни танлагандингиз?

  - Дарҳақиқат, “газчилар”дан ташқари, қолган бир нечта клублардан ҳам таклифлар тушганди. Улар ҳам чемпионатимизнинг яхши жамоаларидан эди. “Машъал”ни танлаганимга асосий сабаб, бу клубга менга ёқарди. Яхши шаклланган, қолаверса ўз академиясига эга клублардан эканлиги боис, шу ерда ўйнашга бўлган иштиёқ мени ўзига чорлади. Шу боисдан бошқалардан тушган таклифларни ўйлаб кўрмасдан, “Машъал”ни танладим.

  - “Машъал” биринчи лигадан кўтарилганига қарамай, жорий мавсумни яхши ўтказмоқда. Бунинг сабаби нимада деб ҳисоблайсиз?


  - Биринчидан жамоада яхши мураббий фаолият кўрсатмоқда. Қолаверса, таркиб ёшлар билан тўлиб тошганига қарамай, бир-бирини анча йиллардан бери тушуниб ҳаракат қилишлари, бу мавсумда ўз мевасини берди. Жорий йил жамоамиз майдонда бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишлари, турдан-турга ўйинларимиз яхши бўлиб бораётганлигига замин яратмоқда. Хуллас, мавсумнинг биринчи қисми мазмунли ўтиши учун ҳаракат қилдик.

  - Бунгача Сиз “Хотира-79” ва “Андижон” клублари сафида биринчи лигада фаолият кўрсатаётгандингиз. Қуйи лигада ўйнаб ўзингизга нима олдингиз?


  - Биринчи лигада ўйнаб футболчи юқорига кўтарилиши учун трамплин вазифасини ўтаб беради. Ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди. Охирги мавсумларни биринчи лигада ўтказганим, менга омад келтирди. Бу ерда ўйин амалиёти кўпроқ бўлади. Шу тарафдан менга фойда келтирди. Ўзимга бўлган ишонч анча ошди. Бироқ клубларнинг ҳолати, майдонларнинг сифати борасида қуйи лигада савия пастроқ кўринишга келган.

  - Олий лига мураббийлари ҳар доим ҳам қуйи лигада ўйнаётган футболчиларни таркибга жалб қилишмайди. Шу боисдан олий лигада ўйнаб кетишингизга ишонганмидингиз?

  - Ишонардим. Биринчи лигада ўйнаш орқали футболчи сифатида ўсишимга фойда келтиришни ўйлардим. Ҳаммаси ўзимга боғлиқлигини, жамоам сафида яхши ўйнасам, мураббийлар назарига тушишим мумкинлигини билардим. Шу боисдан биринчи лигада ҳар қандай шароити оғир жамоа бўлишига қарамай, тўп суришга ҳаракат қилдим.

  - Биринчи даврада қайси ҳужумчига қарши тўп суриш оғир бўлди?


  - “Насаф”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” клубларида тажрибали ҳужумчилар кўп. Қолган жамоаларда ҳам бундай ўйинчилар учратиш мумкин. Бирортасини ажратиб кўрсатишим қийинроқ. Ўзимиз клубимиздаги Зоҳир Қўзибоев ва Мўйдин Мамазулуновларни ҳам мисол келтиришим мумкин.

  - “Машъал”да асосий таркиб футболчисига айландингиз. Ҳимоядаги шерикларингиз тўғрисида қандай фикрдасиз?

  - Бир-биридан иқтидорли, меҳнат қилишдан қочмайдиган футболчилар тўпланишган. Ҳимоя қўрғонимиздаги ҳар бир йигит, асосий таркибда майдонга тушишга ҳақли ҳисобланишади. Бироқ кимни майдонга туширишни бош мураббий ҳал қилади. Шерикларим кучли, қайси бири билан бўлса ҳам, тандем ҳосил қилиб ўйнашдан қатъий назар, жамоа ғалабаларига ҳисса қўшсак бўлди.   

  - “Машъал” сафида ўтказган ярим мавсумингиз сиз учун қандай кечди?


  - Яхши ўтди. Жамоа ажойиб тарзда шакллантирилган ва футболчиларнинг муносабатлари ҳам бир-бири билан жуда яхши йўлга қўйилган. Шу боисдан жамоада ўтказган ярим мавсумим мен учун ёмон кечмади. Биринчи даврада етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим, мураббийнинг ишончи сабаб бунга эришдим. Энди иккинчи даврада ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни ҳоҳлайман. Бунинг учун машғулотларда астойдил тер тўкишим, бўшашмасдан ҳаракат қилишим даркор. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика