RU

Последние новости

17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  0 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  0 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  1 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  3 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  4 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  4

Гиорги Квесиешвили: “Натижа учун бош мураббий бош қотириши лозим” Новости

Гиорги Квесиешвили: “Натижа учун бош мураббий бош қотириши лозим”

“Бухоро”, “Андижон”, “Қизилқум” жамоаларида ҳар мавсум турли миллат вакилларига мансуб легионерлар ҳаракат қилишади.

Айримлари ўзининг ажойиб ўйинлари билан маҳаллий ишқибозларга манзур келган бўлса, баъзилари қисқа муддат тўп тепиб айтарли ҳеч қандай фойдаси тегмади. Гиорги Квесиешвили эса Ўзбекистондаги 4 йиллик фаолияти давомида ўзидан ижобий таассурот қолдира олди. Футболчи юртимиздан қолган хотиралари билан ўртоқлашиб, собиқ жамоаларининг айни вақтдаги ҳолатига муносабат билдирди.

“Менга Ўзбекистонда ҳамма нарса ёқарди. Кимларни таниган бўлсам уларни барчасини ҳозир ҳам ҳурмат қиламан. Бундан ортиқ яна нима керак менга. Инсонларни ва мухлисларни ҳурмати ва эътиборидан бўлак бахт йўқдир.

Ҳозирда натижалар қониқарсиз? Бу кўпроқ ишонч билан боғлиқ. Тўғриси, айни пайт вазият қандай эканлигидан бехабарман. Аммо, чемпионат ўйинларини, собиқ клубларим иштирокидаги учрашувларни кўриб бораман. Натижаларга бефарқ эмасман. Уларга мухлислик қилишда давом этмоқдаман.

Навоийдаги энг эсда қоларли баҳс “Пахтакор” билан бўлганди. Ўшанда мен оҳирги дақиқаларда гол уриб жамоамга қимматли бир очкони олиб бергандим. Тўғриси, пойтахт клубидан очко олиш ўша пайтда ҳам мураккаб эди. Аммо, биз буни уддалагандик.

Ишқибозлар доим натижа талаб қилишади. Улар бунга ҳақлидирлар. Чунки, бу уларнинг иши ҳисобланади. Ҳеч қайси футболчи ёки жамоа майдонга ютқазиш учун чиқмайди. Доим ғалаба қозонишни иложи йўқ. Гоҳида ўйин сифати яхши чиқмаслиги табиий ҳол деб биламан. Бу борада эса бош мураббий ёки мураббийлар штаби обдон ўйлаб бош қотириши керак.

Муваффақиятсизликда муаммо битта бўлмайди. Ҳақиқий муаммо жамоа атрофида. Футбода кимдир ютади ёки мағлуб бўлади. Агар сиз ютқаздингизми билингки, рақиб сиздан кучли ва бир бош устун.

Ҳозирда Грузияда ҳам карантин. Бутсаларимни михга илганман. Футболчи вақтида фаолиятини тугатишни билиши лозим деб ўйлайман. Ўзим учун тўғри қарорни қабул қилдим. Ўзбекистондаги дўстларимни, одамларни соғинаман. Лекин, бу тарихда қолди”, - дейди грузиялик футболчи. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика