Германия терма жамоаси собиқ футболчиси: "Реал" ўзгариши керак, чунки футбол ўзгармоқда"
07 авг 2019 12:51
Новости
Германия терма жамоаси собиқ футболчиси: "Реал" ўзгариши керак, чунки футбол ўзгармоқда"
Германия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Лотар Маттеус "Реал"га кенг кўламдаги ўзгаришлар зарур деб ҳисоблайди.
Мадрид клуби Роналдунинг "Ювентус"га кетганидан сўнг янгиланиши керак.
- "Реал" ўзгариши керак. Олдинлари яхши самара берган, аммо келажакда натижалар бера олмайдиган футболчиларни алмаштириш керак. Барча муаммоларга Роналдунинг кетиши ҳам сабабдир.
У ҳар мавсум 50-60та голлар урарди. Бензема ҳам яхши футболчи. Зидан унга ишонмоқда, аммо у Роналдудек бўла олмайди. Кўрамиз, Азар "Челси"даги даражасида ўйнаб кета олармикан. "Реал"нинг таркибида 5-6 йил бирга ўйнаб келаётган Марселу, Карвахаль, Рамос, Модрич ва Кроссларни кўришимиз мумкин. Энди уларни алмаштириш керак.
Бу гапим уларнинг ёмон ўйинчи деган фикрни билдирмайди, айтмоқчиманки футбол ўзгармоқда.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии