Георгий Квесиашвили "Бухоро"ни тарк этди
16 июл 2013 09:37
Новости

Георгий Квесиашвили "Бухоро"ни тарк этди
"Бухоро"нинг грузиялик ҳимоячиси Георгий Квесиашвили иккинчи даврани Тачмурад Агамуродов қўл остида ўтказмайди, бу ҳақда "Футбол Экспресс" газетаси хабар берди.
Боиси бухороликлар бу легионер билан хайрлашишга қарор қилишди. Шуни айтиб ўтиш керакки, Квесиашвили 2011 йилдан буён "Бухоро"да тўп тепиб келаётганди.
Бу вақт оралиғида ҳимоячи олий лигада 61 та ўйинда майдонга тушиб рақиб дарвозасига иккита гол уришга эришди.
"ФЭ"нинг хабарига кўра футболчига Ўзбекистондан таклиф тушса фаолиятини юртимизда давом эттиради, акс ҳолда Грузиядан клуб қидиради.

Комментарии