RU

Последние новости

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  20 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  20 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Гари Невилл: “Таҳлилчи тарафлама тайинланишимга шубҳа қилган бўлардим” Новости

Гари Невилл: “Таҳлилчи тарафлама тайинланишимга шубҳа қилган бўлардим”

Бир неча кун аввал “Валенсия”га бош мураббий этиб тайинланган “МЮ” афсоналаридан Гари Невилл сўнгги йилларда телевидениеда таҳлилчи сифатида фаолият олиб бораётганди.

У мураббийлик қилиш учун ўзига телевидение томонидан йилига таклиф этилган 5 миллион фунт миқдорида маошни рад этди. У янги жамоаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“ВАЛЕНСИЯ” ҲАҚИДА

“Валенсия” – тарихи ва совринлари билан машҳур клуб, шу сабабли унга доимо катта умид билдирилади. Биз таслим бўлмоқчи эмасмиз ва клуб ўзи арзийдиган ҳолатга уни қайтаришга ҳаракат қиламиз. Менга “Месталья”да ўйнаш насиб қилган, стадион муҳитини жуда яхши эслайман. Бу ерда меҳмон жамоага ўйнаш ҳамиша қийин. Энди бу бизнинг қўлимизда. Бу ерда ажойиб ва шу билан бирга жуда талабчан ишқибозлар бор.

ЁРДАМЧИЛАРИ

Футбол – айни пайтдаги ҳолат, келажакдаги эмас. Ҳозир нимага эгалигинг муҳим. Англиядан ёрдамчилар гуруҳини таклиф этмайман. Штабимда укам Фил, физиотерапевт Жорди Сорли, дарвозабонлар мураббийи Хосе Мануэль Очоторена ва таржимон Дэвид ле Мёль ишлайди. Ёрдамчим эса “Валенсия” афсонаси Мигель Анхель Ангуло бўлади.

БОШҚА КЛУБЛАРДАН ТАКЛИФЛАР

Охирги икки йилда мен бошқа клублардан таклифлар олдим, лекин ўшанда бу тўғри келадиган вазият эмасди. Нимани хоҳлаётганимни ўқиб, тушуниб олишим лозим эди. Лекин ёрдамингга шундай катта тарихга эга клуб мурожаат қилса, буни шунчаки рад қила олмайсан. Узоқ вақт таҳлилчи бўлиб ишладим ва ҳозир имкониятларимни кўрсатадиган пайт етиб келди.

ТИЛ БЎЙИЧА ТЎСИҚ

Яқин вақт ичида Валенсияга оиламни кўчириб келаман. Хотиним ва икки қизимни олиб келиб, маҳаллий маданиятга бутунлай ғарқ бўламан. Янги тил – мен учун энг жиддий чақирувлардан бири. Тонгги 6да туриб, Патернадаги базада мен билан шуғулланадиган ўқитувчи зарур. Бу жиддий иш. Фил испанчани ўрганишда ўсишга эришди. Мен ҳам буни у каби тез амалга оширишни истайман. Кўплаб ходимларнинг инглиз тилида гапира олиши хурсанд қилмоқда. Бу менга мулоқот қилишда ёрдам беради.

ФИЛ ТЎҒРИСИДА

Фил билан ака-ука бўлганим ва бир жамоада ўйнаганим, энди “Валенсия”да бирга ишлашимда муаммо кўрмайман. Ўртамизда профессионал мутахассислар орасида бўлгани сингари муносабат бўлади. У футболчилар ва машғулот жараёни ҳақида маълумот беради. Фил менга янги жойга тезроқ мослашиш ўта муҳим эканлигини яхши тушунади.

ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАР ВА МУРАББИЙЛАР ШТАБИ

Патернага бир неча марта бориб, футболчи ва штаб билан учрашдим. Улар билан бирга ишлашни хоҳлашим ва биргаликда жамоа билан муваффақиятга эришиш учун бор кучимизни ишга солишимизни таъкидладим. Улардан маслаҳатлар, таклифлар ёки танбеҳлар эшитишдан доимо хурсанд бўламан.

ТАРКИБ

Фил жамоага содиқ футболчилар борлиги ва уларнинг ҳар бирига ишониш мумкинлигини таъкидлади. Улар жуда иқтидорли экани, лекин мен учун муҳими жамоа меҳнаткаш ҳамда куну-тун машқ қилишга тайёрлигини айтди.

ШУБҲАЛАР

Невилл-таҳлилчи ҳам бундай тайинланувга шубҳа билдирган бўларди: тажрибасиз шарҳловчи бошқа мамлакатга келяпти ва ўзини жиддий клубнинг мураббийи сифатида синаб кўради. Оддий мухлис ўрнида мени қарор тўғри эканига ишонтиришларига тўғри келарди.


АНГЛИЯ ҲАҚИДА

“Валенсия”ни хафа қилиб, худди “Манчестер Юнайтед” сингари ўйнаймиз дейишни хоҳламайман. Жамоа ўйин услуби ҳар бир учрашувда рақибга қараб ўзгариб туради, лекин мухлислар ҳужумкор футбол кўришни исташади.

Хожсон менга катта ёрдам берди. Терма жамоа мартда икки ўйин ўтказади. Шу сабабли 95 фоиз эътиборимни “Валенсия”га қаратаман. Ҳозир ушбу клуб мен учун биринчи масала.

Испанияда ишлаб, муваффақиятга эришган мураббийлар кўп эмас: Бобби Робсон, Терри Венейблс. Энди “Валенсия” билан буни бажаришга уриниб кўраман.

Тайинланишимдан аввал Алекс Фергюсон билан суҳбатлашмадим, лекин бир неча кун олдин қўнғироқлашдик ва у менга келажакда асқотадиган маслаҳатлар берди. Мураббийликда катта тажрибага эга бундай инсонларни тингламаслик мен томондан қилинган ахмоқлик бўлади.

ПИТЕР ЛИМ

Лим билан муносабатимга келсак, мураббийни тайинлашда қандайдир сирли жиҳат йўқ: энг тажрибали мутахассислар ҳам адашади. Ҳар бир мураббий янги клубида биринчи кунини ўтказади. Ҳамиша мураббий ўз имкониятини кўрсатиши керак деб ҳисоблаганман. У буни амалга оширмагунча, одамларнинг шубҳаланишга ҳаққи бор. Менинг вазифам – уларни ишонтириш.

ТРАНСФЕРЛАР

Ҳозирча эҳтимолий келишувлар ҳақида гапирмаймиз. Мураббийнинг бошқа клуб ўйинчилари тўғрисида гапириши ёқмайди. Футболчиларимга 100 фоиз ишонаман. Улар клуб либосини фахр билан кийишларига ишонаман. Ҳар бирига ишонаман ва улардан ўзларини кўрсатиш учун имконият бўлади. Таркибда ёш футболчилар кўп, улар вақтига эга бўлиши даркор. Ҳар бир қарор узоқ лойиҳа учун мўлжалланади. “Валенсия”нинг кўп ўйинларини кўрдим ва баъзи ўйинчиларда кучига ишончсизлик сезилди. Қўл остимда барчада ҳаммасини янгидан бошлаш имкони бўлади.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика