Гамшик: “Бенитес мени ҳужумда ўйнашимни истаяпти”
26 авг 2013 15:15
Новости


Гамшик: “Бенитес мени ҳужумда ўйнашимни истаяпти”
“Биз бошланғич ўйинда муваффақиятга эришмоқчи эдик, бироқ олдинда узоқ йўл турибди ва бу йўлни босиб ўтиш қийин бўлади.
Биз мураббийнинг кўрсатмаларини бажардик, тўпни назорат қилдик, қисқа тўп узайтиш тактикасида ўйнадик. “Наполи” ҳали ўсиши керак. Бизда мутаносиб жамоа шаклланган ва бу жамоа кейинчалик ҳам гол уришда давом этади. Агар ҳужумчиларимизнинг ҳар бири 10 тадан гол урганида эди, ажойиб ўйинлар гувоҳига айланар эдик.
Дублга эришганимдан мамнунман, бироқ энг асосийси жамоа ғалаба қозонди. Ўтган мавсумга қараганда менинг майдондаги ўрним анча ўзгарди ва энди мен ҳужум чизиғига яқинроқ жойда ўйнайман. Бенитеснинг ўзи мени шу жойда ўйнашимни истаяпти. Бугун барчаси кўнгилдагидек чиқди ва ўйлайманки бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади”, - дейди Гамшик.

Комментарии