RU

Последние новости

01:28"Атлетико" "Манчестер Сити" футболчиси учун 75 млн. евро таклиф қилди  0 01:20Париж-2024. Франция - Миср  5 01:11Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”  6 23:51Нико Уильямснинг "Барселона"га ўтишига унинг акаси қаршилик қилмоқда  2 23:10Париж-2024. Испания олимпия ўйинлари финалига чиқди  15 22:24Грузия терма жамоаси вакили "Ливерпуль"га ўтиши мумкин  2 21:54"Вест Хэм" 27 млн. еврога 31 ёшли ҳужумчи сотиб олди  1 21:23Марокаш - Испания ўйинида Илгиз Танташев алмаштирилди. Нега?  4 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  6 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  1 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  2 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  3

Футзал. Хосе Мария Мендез: "Жаҳон чемпионатига чиқиб миллионлаб мухлислар орзусини амалга оширмоқчимиз" Новости

Футзал. Хосе Мария Мендез: "Жаҳон чемпионатига чиқиб миллионлаб мухлислар орзусини амалга оширмоқчимиз"

Теги :  Футзал
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда ЎФА ижрочи директори Рустам Толибжонов, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез, терма жамоа ёрдамчи мураббийи ва жамоа сардори Артур Юнусов иштирок этишди.


"Осиё чемпионатида иштирок этадиган деярли барча терма жамоалар Тошкентга етиб келди. Уларга барча шароитларни яратиб бераяпмиз. Вьетнам терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказишга улгурдик. "Ўзбекистон" ва "Универсал" спорт марказлари мусобақага тайёр ҳолатга келтирилди", - дейди ЎФА ижрочи директори Рустам Толибжонов.


- Осиё чемпионатида 14 нафар футзалчи ўйнайди. Ҳар бир чизиққа нечтадан номзод бор эди?

Хосе Мария Мендез: - Ўтган йил йиғин бошлаганимизда 35 нафар футзалчи бор эди, Грузия ва Қирғизистон билан ўйинларда 25 нафар футзалчини синаб кўрдик. Осиё чемпионатига яқин қолганида 17 нафар ўйинчи қолди. Олдинги қоидага кўра 16 нафар футзалчини рўйхатдан ўтказмоқчи эдик. Аммо регламентда 14 нафар футзалчи киритилиши мумкин экан.


- Жамоадаги рақобат қанчалик кучли?

Артур Юнусов: - Албатта терма жамоада рақобат жуда кучли. Барча йигитлар муҳим мусобақага тайёр ҳолатда етиб келишаяпти.


- Хитой клубида ўйнайдиган Шуҳрат Тожибоевнинг рўйхатга кира олмай қолгани нима билан боғлиқ?

Хосе Мария Мендез: - У барча йиғинларда қатнашди. 4 январда бошланган йиғинда у жароҳат олди. 2 ҳафта тикланишга вақт керак эди. Шу боис ҳам Шуҳратни Осиё чемпионати рўйхатига кирита олмадик.


- Терма жамоа Осиё чемпионатига қадар 17та ўртоқлик учрашувини ўтказди. 6та ғалаба, 3та дуранг ва 8та мағлубият қайд этилди. Улардан 4таси Қозоғистондан қабул қилинди. Бу сизни ташвишга солмаяптими? Бундан ташқари жамоада ёши катта футзалчилар кўп эмасми? Улар Осиё чемпионатида чарчаб қолишмайдими?

Хосе Мария Мендез: - Бу биз учун муаммо эмас, улар ўртоқлик учрашувлари. Олдимизда иккита йўл турганди. Кучиз рақиблар ўйнаб уларни мағлуб этиш ёки кучли рақиблар билан ўйнаб тажрибамизни ошириш. Қозоғистон жуда кучли жамоа ҳисобланади, Беларусь билан иккита ўйин ўтказдик. Бундан ташқари "Қайрат" Европа чемпиони ҳисобланади. Шу боис кучли рақиблар билан ўйинда йигитлар катта тажриба тўплашди.

Иккинчи саволга келсак таркибимизда Илҳом Ҳамроев каби ёш футзалчи бор. У 18 ёшда ва келажаги бор. Тажрибали футзалчиларнинг жисмоний ҳолатидан қониқаяпман. Биз ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига йўлланма ола билмаганмиз. Ўз уйимизда бундай имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз.


- Сиз бир неча йилдан буён терма жамоада фаолият олиб бораяпсиз. Тайёргарликдан кўнглингиз тўлдими?

Баҳодир Аҳмедов: - Албатта таркибимиз кучли ўйинчилардан иборат. Бир қатор футзалчилар Осиё чемпионатларида қатнашишган ва совриндор ҳам бўлишган. Артур Юнусов, Жавлон Аноров ва Нодир Элибоев каби тажрибали ўйинчилар ёшларни ўз ортларидан эргаштира олишади.


- Гуруҳдаги рақиблар қанчалик ўрганилди?

- Хосе Мария Мендез: - Бизнинг гуруҳ осон ҳам эмас, қийин ҳам эмас. Саудия Арабистонида халқаро ўйин амалиёти кам. Аммо таркибда индивидуал кучли ва тезкор ўйинчилар кўп. Қирғизистон ҳам кучли рақиб. Уларга қарши ўтган Осиё чемпионатида гуруҳда ўйнагандик ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагандик. Ливанни гуруҳимизга тушишини истамагандим. Уларга қарши ўйнаш ёқмайди. Сабаби уларнинг сафида бўйдор ва жисмонан кучли футзалчилар бор. Гуруҳда биринчи ўринни олсак катта эҳтимол билан чорак финалда Эронга қарши тўқнаш келиб қолмаймиз.


- Қатардаги Осиё чемпионатида U23 терма жамоамиз билан бўлиб ўтган воқеа сизларга мактаб бўлдими. Яъни футболчиларнинг ижтимоий тармоқлар орқали мухлислар билан гап талашиш...

Рустам Толибжонов: - Жуда тўғри савол бўлди. Чемпионат ўз уйимизда бўлаяпти. Футзалчиларнинг руҳий ҳолати жуда яхши дея оламан. Мураббийлар штабига икки нафар янги мутахассис келди. Бундай воқеа содир бўлмаслигини олдини олиб қўйганмиз.


- Мухлислар билан ишлаш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?

Рустам Толибжонов: - Барча мухлисларга эшикларимиз очиқ. ОФК билан келишилган ҳолда мусобақага кириш бепул қилиб белгиланди. Келинглар ва жамоамизни қўллаб қувватланг. Йигитларга сизларнинг кўмагингиз керак. ОАВ орқали мусобақа ҳақида деярли ҳар куни маълумот бериб борилмоқда.



- Осиё чемпионати янги тўпларда ўйналади. Бироқ Ўзбекистон терма жамоасида ҳамон бундай тўплар йўқ. Вьетнам ва Хитой Тайпеи ўртасидаги ўртоқлик учрашувида айнан шу тўплардан фойдаланилди...
Рустам Толибжонов:
- ОФК ҳар бир жамоага тўпларни тақдим этиши керак. Биз бу масалани анчадан буён кўтариб келаяпмиз. Ҳозирга қадар ОФК тўпларни юборгани йўқ. Яқин икки кун ичида тўплар бизнинг ихтиёримизга етиб келиши керак. Вьетнам Осиё чемпионати саралашида қатнашган. Балки бу тўплар айнан ўша саралашда фойдаланилган тўплардир.


- Бош мураббий ўз фаолияти ҳақида гапириб берсин.
Хосе Мария Мендез:
- Футзал фаолиятимни жуда вақтли тугатганман. 23 ёшда мураббийлик фаолиятимни бошлаганман. 6 йилдан буён Осиёда ишлаб келаяпман. Ўзбекистон ва Таиланднинг "Чонбури" клубида ишлаганман. Европада Испания чемпионатида ишлаганман. Бу Жаҳоннинг энг кучли лигаларидан бири ҳисобланади. Испан клуби билан УЕФА кубогини қўлга киритганман. "Чонбури" билан бирга Осиё чемпионлар лигасида ғолиб бўлганман. Ўзбекистон билан Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш ва миллионлаб мухлислар орзусини ушалишига ҳаракат қиламан.


- Кеча футзал бўйича Европа чемпионати доирасидаги ўйинда Қозоғистон илк дақиқалардан ўйновчи дарвозабон билан ўйнашади. Нега Ўзбекистон кучсизроқ рақибларга қарши шундай қилмайди. Фақат сўнгги дақиқаларда бундан фойдаланишади.

Хосе Мария Мендез: - Сабаби оддий, Қозоғистонда Игита бор, бизда Игита йўқ. Баъзи жамоаларда 5 нафар ўйинчи билан ўйнаш яхши чиқади, баъзиларда эса бу аксинча бўлади. Бу тактикага боғлиқ ҳолат. Кўплаб терма жамоаларда ўйновчи дарвозабон ролини яхши бажара оладиган футзалчилар йўқ.


- Бир ой қолганда икки нафар янги мураббий олиб келинди. Кеч эмасми?
Рустам Толибжонов:
- Бу Хосе Мария Мендезнинг таклифи билан амалга оширилди. Бош мураббий 1 ой етарли фурсат деб ҳисоблади ва биз икки нафар янги мураббий билан шартнома туздик.

- Футзалчиларни молиявий рағбатлантириш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?
Рустам Толибжонов:
- Албатта вазифа бажарилса барча футзалчилар рағбатлантирилади. Бундан ташқари ОФК ҳам молиявий мукофотларни тақдим этади. Аммо менимча барча ўйинчилар ҳаёлида Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш ва халқимизни хурсанд қилиш бўлса керак. Барчамизнинг мақсадимиз шундай.


- 2012 йилги Осиё чемпионатида ҳам Ўзбекистон мураббийи бўлиб ишлагандингиз. Ўша терма жамоада нима ўзгарди?

- Менинг фикримча 4 йил олдинги жамоадан анча кучлироқ. Ўшанда ишимни энди бошлагандим. Терма жамоадаги фаолиятим тугагач Баҳодир Аҳмедов давом эттириб келди. Ўйлашимча ҳозирги жамоа мени анча яхши тушунади ва улардан нима хоҳлаётганимни билади. Жамоага янги футзалчилар қўшилди. Федерацияга катта раҳмат айтмоқчиман. Тайёргарлигимиз аъло даражада ташкил этиб берилди. Истаган футзалчилар жамоага жалб этилди ва керакли рақиблар билан ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Бизга керакли бўлган ишлар амалга оширилди. Барчаси ўзимизга боғлиқ. Агар терма жамоа ЖЧга чиқа олмасак барча айб бизда бўлади. Лекин Ўзбекистон халқаи учун бор кучимиз билан мундиал йўлланмасига эга чиқишга ҳаракат қиламиз.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика