RU

Последние новости

12:25U-23 Осиё чемпионати 2-тур олдидан: Бугун муҳим ўйин бор  0 11:58"Барселона" Рэшфордни МЮдан 30 млн еврога сотиб олмоқчи  3 11:35Қойил, Саудия ҳаммасини эплаяпти  11 11:18Бугунги ўйинлар: Эрон U-23 — Ўзбекистон U-23 ва бошқалар  0 10:47Эрлинг Холанд кетма-кет олтинчи марта Норвегиянинг "Йил футболчиси" деб топилди  1 10:19Дембеле 30 миллионлик таклифни қабул қилмади. Унинг ўз талаби бор  3 09:50"Челси" "Барселона" футболчиси учун 150 миллион бермоқчи  5 09:23"Реал" футболчиси Африка Миллатлар Кубогида рекорд ўрнатди  5 08:57"Манчестер Сити" "Рома"дан ҳимоячи олиб келмоқчи  3 08:41Расман. Шаҳбоз Умаров "Бунёдкор" футболчиси  4 08:30"Машъал" етакчиларидан бири фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:59Скалони Мессининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида: У ўзи қабул қилиши керак бўлган қарорни қабул қилсин  5 07:29U-23 Осиё кубоги. Бугун Эронга қарши ўйнаймиз  11 02:37Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан хет-трик!  4 02:30Бундеслига. Франкфуртда "отишма": "Айнтрахт" - "Боруссия" Д учрашувида 6 та гол урилди  1

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонга имкониятни бой берди Новости

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонга имкониятни бой берди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қозоғистон билан халқаро ўртоқлик ўйини ўтказди.

Беллашув Нур-Султон шаҳридаги "Жаксилик Ушкемпиров" номидаги яккакураш саройида бўлиб ўтди. учрашувдан матнли трансляцияни шу саҳифада кузатиб бордингиз.

ЯНГИЛАШ


Футзал. Халқаро ўртоқлик ўйини

Қозоғистон – Ўзбекистон 3:1

14.12.2021, 18:00

"Жаксилик Ушкемпиров" номидаги яккакураш саройи, Нур-Султон

Голлар: А.Кнауб (Дуглас) 22, Дуглас (Ч.Ессенаманов) 22, Игита 40 - И.Ҳамроев (И.Ропиев) 39

Қозоғистон (биринчи бешлик): 2.Игита, 9.Альберт Акбаликов, 10.Чингиз Есенаманов, 11.Арнольд Кнауб, 14.Дуглас.

Захира: 1.Рауан Атантаев, 4.Нурбек Карагулов, 6.Газиз Нагашибай, 7.Ерсултон Сагиндиков, 8.Биржан Оразов, 13.Жомарт Токаев, 15.Болат Сарбасов, 19.Ринат Турегазин, .

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.

Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Давлат Ибрагимов, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Абдулла Солиҳов.

Огоҳлантириш: Ҳ.Нишонов 27


Учрашув якунланди. Охири ёнган ўйинда Ўзбекистон Қозоғистонга имкониятни бой берди.

40 - ГОЛ, Игита ўйинга нуқта қўймоқда. Бизнинг зарбамизни қайтарган кипер тўпни бирйўла бўш қолган дарвозамизга жойлаб қўя қолди.

40 - Чориевнинг зарбасини Игита қайтарди ва тўпни дарвозамиз томон тепди...

39 - Гоооооооолллллл, Илҳом Ҳамроев ҳисобни қисқартирди - 2:1. Чориев - Ропиев - Ҳамроев комбинацияси гол билан тугади. Ўйновчи киперимиз гол урди.

38 - Қозоғистон устози Кака тайм аут олди.

37 - Зарбааа, Чориевда яна бир имконият. Игита тўпни қайтарди. Вакилларимиз кучли босим уюштиришмоқда.

37 - Нималар қилишди ҳозир... Игита тўпни марказда олдириб қўйди. Чориев дарвоза қаршисида Ессенаманов билан бирга-бир қолди ва алдаб ўтаман деб олдирди.

36 - Баҳодир Аҳмедов ўйновчи дарвозабон (Илҳом Ҳамроев)ни туширди.

35 - Зарбааа, Акбар Усмоновнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Акбарга пасни Раҳматов берганди.

32 - Ерсултон Сагиндиковнинг кучли зарбасини Рустам қайтарди.

31 - Оразов бирга-бир чиқиб борди, Умаров қутқарди.

31 - Ропиевнинг узоқ масофадан тепган тўпи ноаниқ чиқди.

30 - Акбар Усмонов Ессенамановни алдаб ўтди ва Анасхонга пас берди, афсуски Раҳматов тўпга ета олмади.

28 - Д.Раҳматовнинг зарбасини Игита қайтарди.

27 - Ҳусниддин Нишонов огоҳлантирилди.

27 - Зарбаа, аввалига Нишоновнинг зарбасини Игита қайтарди, кейин эса Чориевнинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.

25 - Зарбаа, Д.Чориев тўпни рақибдан олиб қўйди ва дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди. Игита тўпни қайтарди.

24 - Зарба, Д.Раҳматов тўпни олиб қўйди ва зарба йўллади. Игита ўз жойига қайтиб улгурмаган бўлсада тўпни қайтара олди.

22 - ГОЛ, бурчакдан кейин Дуглас иккинчи голни урди. Иккинчи бўлим жуда омадсиз бошланди.

22 - ГОЛ, Альберт Кнауб ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

Биринчи бўлим тугади.

20 - Биринчи бўлим тугашига 2 сония қолганда Акбаликов деярли бўш қолган дарвозамизга тўпни тўғрилаб юбора олмади.

20 - Чориев кичик жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

19 - Мезбонларнинг узоқ давом этган ҳужуми Дугласнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.

17 - Энди Умаров олдинга чиқди, ҳужум Акбарнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.

16 - Зарбааа, қарши ҳужумимиздан кейин А.Раҳматов жуда қулай имкониятдан гол ура олмади.

16 - Рикардо Кака тайм аут олди. Натижада бурчакдан кейин Кнауб аниқ зарба берди, Умаров яна қутқарди.

15 - Игитадан Умаров дарвозаси томон зарба, ноаниқ. Игита ишга киришди.

14 - Илҳом Ҳамроевнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

14 - Акбаликов дарвозамизга тескари турган ҳолатда бурилиб зарба берди, бироз ноаниқ.

12 - Зарбааа, Даврон Чориевнинг зарбасини Игита қайтарди. Қарши ҳужумда эса Акбаликов Рустам билан бирга-бир чиқиб борди ва бу сафар бизнинг кипер жамоасини қутқарди.

 11 - Умаров Есенамановнинг бирга-бирдан тепган тўпини қайтарди ва жамоамизни голдан қутқариб қолди.

10 - Дилшод Раҳматов Жомарт Токаевга босим уюштирди ва тўпни ундан олиб қўйди. Игита қаршисига келганда эса рақиб кипери тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

9 - Ёш Газиз Нагашибайнинг ўнг томондан тепган тўпини Умаров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8 - Умаров ўзининг хатосини чиройли сейв билан ўзи тўғрилади.

7 - Кнаубнинг бу галги зарбаси ҳам ноаниқ чиқди.

6 - Игита олдинга чиқди, Кнаубнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. Ҳозирча устунлик мезбонлар томонда.

5 - Ўйиндаги биринчи аниқ зарбани Болат Сарбасов берди, Умаров ўз жойида.

4 - Акбар Усмоновнинг узоқ масофадан тепган тўпига аниқлик етишмади.

4 - Дуглас бурчакдан тўпни Акбаликовга узатди, ЖЧ-2021да порлаган Альберт эса жуда ноаниқ зарба берди.

3 - Баҳодир Аҳмедов тўртликни алмаштирди. Д.Раҳматов - А.Раҳматов - М.Одилов - А.Усмонов тўртлиги майдонда.

2 - Есенамановнинг чап оёқда берган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

1 - Беллашув бошланди.

- Жамоалар аренага чиқиб келишди. Ҳар икки давлат мадҳиялари янграмоқда.


Ўзбекистон Қозоғистон билан 9 бор тўқнаш келган ва ҳали ютмаган

- Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.



Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика