RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  190 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Футзал. Осиё чемпионати Туркманистонда эмас, бошқа мамлакатда ўтиши мумкин Новости

Футзал. Осиё чемпионати Туркманистонда эмас, бошқа мамлакатда ўтиши мумкин

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев футзал бўйича Осиё чемпионати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Қувайт футбол ассоциацияси клубларни мамлакат чемпионати расман ноябрь ойининг иккинчи ярмига қолдирилгани ҳақида хабар берди. Бу муддат футбол ассоциациясининг 4 ноябрдан 15 апрелга қадар футзал бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриши кераклигига ҳам ишорадир.

Эслатиб ўтаман, Туркманистон ушбу мусобақани февралда қабул қилиши керак эди. Аммо, ҳали коронавирус расман қайд этилмаган Туркманистон чегараларни ёпиб қўйди ва мусобақа августга кўчирилди. Кейинчалик Туркманистон мусобақани кузда ҳам қабул қила олмаслиги ойдинлашди. Шу билан бирга ОФК ҳомийлар олдидаги мажбуриятлар сабаб Осиё чемпионатини келаси йилга қолдира олмайди. Якунда, Туркманистоннинг ўрнига бошқа мамлакат топилганга ўхшади.

Агар Қувайт шу Осиё чемпионатини қабул қилса, "B" гуруҳида Қувайтнинг рақиблари Япония, Ливан ва Қирғизистон билан ўйинлар яна ҳам муҳимроқ бўлади. Барча Осиё чемпионатлари рейтингида Япония иккинчи, Қирғизистон бешинчи, Ливан еттинчи ва Қувайт саккизинчи ўринда бормоқда. Ушбу гуруҳ бошидан "ўлим гуруҳи" бўлган. Қувайт эса мусобақа мезбони бўлиши мумкин.

Албатта, Туркманистон ва Қувайтнинг жойларини алмаштириш мумкин эди. Туркманистон мусобақа мезбони сифатида биринчи саватчада ўз ўрнини эгаллаган. Бу статуснинг олиб қўйилиши эса ўз-ўзидан имтиёзлардан ҳам маҳрум этилишига олиб келиниши мумкин", - деб ёзади Никимбаев.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика