RU

Последние новости

03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  11 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  17 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   8 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  7 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  6 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  25 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2

Футзал. Олий лига. Мураббийлар қандай фикрда? Новости

Футзал. Олий лига. Мураббийлар қандай фикрда?

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 1-туридан ўрин олган 3-кунги баҳслардан сўнг мураббийлар ўйин ҳақида фикр билдирди.

Абдулла Бўриев ("Бунёдкор" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Қийин ўйин бўлди. "Насаф" бизнинг жамоа учун доим ноқулай рақиб бўлиб келган. Улар кеча қўлга киритилган 1 очкодан руҳланиб, бугун янада кучлироқ ҳаракат қилишди. Аммо, кетма-кет учралган икки мағлубиятдан сўнг бизга ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Келгуси баҳсларда йўл қўйилган хатолардан хулоса чиқариб, янада яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.


Алишер Юсупов ("Насаф" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ёмон ўйин бўлмади. Бироз омад ҳам келмади. Футзалчиларимизда тажриба камроқ эканлиги боис, оддий вазиятларда ҳам гол ўтказиб юбордик.


Фарҳод Мираҳмедов ("Локомотив" футзал жамоаси мураббийи):

- Кеча кучли рақиб устидан йирик ҳисобда ғалабага эришдик. Балки, шу боисдан йигитлар бугун бироз хотиржамликка берилишди. Доим рақибни ҳурмат қилиб, ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўриш керак.


Фарруҳ Зокиров ("Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи):

- "Локомотив" яхши шаклланган жамоа. Кеча ҲУАХИН-Жиззах устидан ғалаба қозонди. Йигитларга концентрацияни йўқотмаслик кераклигини уқтирган эдим. Ўз имкониятларимиздан максимал фойдаландик, деб ўйлайман. Жамоамнинг ўйини аста-секинлик билан ривожланиб бормоқда.


Баҳодир Аҳмедов (ҲУАХИН Жиззах бош мураббийи):

- Бугунги ўйин жуда ҳам қийин бўлди. Икки яхши жамоа ўзаро баҳс олиб борди. Вазиятлардан унумли фойдаланиб, ғалаба қозондик. Олмалиқ жамоасига раҳмат айтман. Жуда яхши ўйин кўрсатишди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика