RU

Последние новости

21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  1 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  1 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  27 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  22 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3

Футзал. ЖЧ. Расмий мусобақаларда Эронга фақат икки терма жамоа 8+ гол урганди Новости

Футзал. ЖЧ. Расмий мусобақаларда Эронга фақат икки терма жамоа 8+ гол урганди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бир оз олдин якунига етган нимчорак финал ўйинида Эрон терма жамоаси дарвозасига 8 та тўп киритди.

Вакилларимиз дунё рейтингида 5-ўринда бораётган ва ўтган жаҳон биринчилигида бронза медалини қўлга киритган Эронга қарши мардонавор кураш олиб боришди.

Форслар бир ўйинда саккизта ва ундан кўп гол ўтказиб юборган ҳолатлар жуда камёб ҳисобланади. Расмий мусобақаларда фақатгина Испания ва Бразилия бунга эриша олган. 

Энди эса уларнинг сафига Ўзбекистон ҳам қўшилди. Албатта, бу натижа ғалаба орқали қўлга киритилишини кўпчилик мухлисларимиз жуда исташганди.

Расмий мусобақалар:

ЖЧ-1992

Испания – Эрон 9:6

ЖЧ-1996

Бразилия – Эрон 8:3

ЖЧ-2021

Ўзбекистон – Эрон 8:9

Шундай қилиб, вакилларимиз нимчорак финалда "Осиё Бразилияси"га 8+ гол уришнинг уддасидан чиқиб, бу борада 5 карра жаҳон чемпиони Бразилия ҳамда 2 марта дунёда тенгсиз деб топилган Испания билан бир қаторга жойлашди.

Бошқа турнирлар ва ўртоқлик учрашувлари:

Рио-де-Жанейро-2000. Бразилия – Эрон 8:1

2004 йилги ўртоқлик ўйинлари

Эрон – Россия 3:8

Бразилия – Эрон 8:2

Бразилия – Эрон 10:4

Каспий кубоги-2019

Россия – Эрон 9:3

Шу тариқа, эронлик футзалчилар ўз тарихида илк бор 8+ гол ўтказган ҳолда ғалабага эришишди. Муҳаммад Нозимашарий шогирдларига ЖЧ-2021 чорак финалида Қозоғистон рақиблик қилади. Мазкур баҳс 27 сентябрга белгиланган.

Рейтинг: +55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика