RU

Последние новости

23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  21 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  51 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  216 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  24 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Футзал. Дилшод Рахматов: “Бизни Хосе Мария Мендез орқали Хитойга таклиф қилишди” Новости

Футзал. Дилшод Рахматов: “Бизни Хосе Мария Мендез орқали Хитойга таклиф қилишди”

Хитойнинг "Гансу Масрей" жамоаси сафида тўп тепаётган футзал бўйича терма жамоа аъзоси Дилшод Рахматов билан уюштирилган эксклюзив интервьюни эътиборингизга ҳавола этишга ваъда берган эдик.
Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Шуҳрат Тожибоев ва сизни Хитойга ким таклиф қилди?
- Терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Хосе Мария Мендезнинг дўсти шу жамоада бош мураббий экан. Айнан Мендез орқали хитойлик агент бизни таклиф қилди. Хитойликлар “Ардус” билан музокаралар олиб боришганидан кейин бу ерга ўтдим.

- Бош мураббий ким?
- Бразилиялик мураббий, исми Жоао. Тўлиқ исмини ҳозирча билмайман.

- Сизлардан бошқа яна легионер борми?
- Тьяго исмли бразилиялик легионер бор, Осиёдан эса мен билан Шуҳрат ака. Бу клуб янги тузилган экан, бу мавсум биринчиси бўлади.

- Тил масаласичи, таржимон борми?
- Рус тилида гапирадиган таржимон бор.

- Хитойда чемпионат қачондан бошланади?
- Кейинги ойдан старт берилади.

- Қанча муддатга шартнома туздингиз?
- Иккаламиз ҳам 9 ойлик шартномага имзо чекдик. Мен ижара асосида ўйнаяпман, Шуҳрат ака эса клубнинг тўлақонли аъзосилар.



- Машғулотлар қай тарзда ўтмоқда?
- Ўтган ҳафта бир маҳалдан шуғулланган эдик, бугундан эса икки маҳалга кўчирилди.

- Яқинда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги ОЧнинг гуруҳ беллашувларида Тошкентнинг “Локомотив” клубини 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратган "Шенжен Нанлинг Тиеланг" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказибсизлар, қандай натижа қайд этилди?
- Ҳақиқатдан ҳам ўша жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказилди, лекин унда мен йўқ эдим. Шуҳрат ака иштирок этганлар ўша учрашувда ва 3:10 ҳисобида имкониятни бой беришган.

- Клуб олдига қандай вазифа қўйилган?
- Бизни жамоа янги, шунга қарамай учталикка киришимиз керак.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика