RU

Последние новости

17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  10 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  55

Футзал. Бугунги баҳслардан сўнг мураббийлар қандай фикрда? Новости

Футзал. Бугунги баҳслардан сўнг мураббийлар қандай фикрда?

Айни кунларда Тошкент шаҳрида футзал бўйича Олий лиганинг 2-тур баҳслари давом этмоқда.

1 ноябрь кунги баҳслардан сўнг жамоаларнинг устозлари учрашувлар ҳақида фикр билдирди.

Шуҳрат Ташмедов ("Пахтакор" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Оғир ўйин бўлди. "Нефтчи" — яхши жамоа. Бош мураббий Фарруҳ Зокиров катта иш қилгани кўриниб турибди. Икки голимиздан кейин фарғоналиклар бир неча яхши ҳужумлар қила олишди. Ўйин бўйича "Нефтчи" жисмонан кучлироқ кўринди. 

Ёш футзалчиларни жамоага жалб қилганмиз. Уларга бугун кўпроқ ўйин вақти беришга қарор қилдик.


Фарруҳ Зокиров ("Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Амалдаги чемпион жамоага қарши ўйнаш осон кечмаслигини билган эдик. Ўйлаганимиздек, биринчи рақамда ўйнашди. Қарши ҳужумларда вазиятлардан фойдалана олишди. Жамоамизда янги футзалчилар кўп, жамоа ўйини энди шаклланмоқда. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз, вазиятларни голга айлантиришга ҳаракат қиламиз.


Абдулла Бўриев ("Бунёдкор" футзал жамоаси бош мураббийи):

- "Динамо" ёш бўлишига қарамай, жуда ҳам яхши жамоа. Учрашув қийин тусда ўтишини олдиндан билар эдик. Жамоамиз асосий таркиби икки ўйинчиси жароҳати туфайли бугун ўйнай олмади. Стандарт вазиятлардан фойдалана олдик. Омад бизнинг жамоага кулиб боқди. Ғалаба қозонишни футзалчиларим ўз иштиёқи билан кўрсатишди ва мақсадимизга эришдик.


Дилшод Ҳайдарқулов ("Динамо" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ эди. Оҳирги дақиқаларда жамоамиздан омад юз ўгирди. Футзалчиларимнинг тажрибаси етишмагандан деб ўйлайман. Ўйин тажрибасини оширишимиз зарур.


Баҳодир Аҳмедов (ҲУАХИН-Жиззах бош мураббийи):

- Ғалаба қозонган бўлсак-да, йигитларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмадим. Кўплаб вазиятларни голга айлантира олмадик. Келгуси баҳсларга қадар ушбу камчилик устида ишлаб, бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Ўйиндан олдин ҳам айтган эдим. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак. Рақибни менсимасдан майдонга тушиб, панд еган ҳолатларимиз ҳам бўлган. Футзал – бу футбол эмас. Футзалда доимий ҳаракат қилиш талаб этилади.


Искандар Маҳмудов ("Строител-Зарафшон" бош мураббийи):

- Жамоам жисмоний жиҳатдан мавсумга тайёр эмас. Тошкентда ва Гулистонда йиғинлар ўтказик, аммо ҳали керакли спорт формасига чиқа олмадик. Кучли рақибга қарши биринчи бўлим муносиб қаршилик кўрсатдик, бироқ иккинчи таймда шогирдларим жисмонан чарчаб қолишди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика