RU

Последние новости

00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун EREM билан ўйнайди Новости

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун EREM билан ўйнайди

Октябрь ойида бўлиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёнини бошлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Терма жамоамиз вакиллари кунига 2 маҳалдан “Бунёдкор” академияси залида машғулотлар олиб бормоқда. Терма жамоа ўзагини шакллантириш ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футзалчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ушбу йиғинда 18 нафар футзалчини синаб кўрмоқда.

Йиғин доирасида 2 та назорат учрашуви ўтказилади. Ҳар икки ўйинда ҳам терма жамоамизга қўшни Қирғизистоннинг етакчи клуби – EREM рақиблик қилади. Дастлабки баҳс бугун соат 10:30да “Бунёдкор” академияси залида ташкил этилади. Иккинчи назорат беллашуви эса 24 июль куни бўлиб ўтади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу йиғин 26 июль санасига қадар давом этади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика