Футзал. Аргентина ҳам Тошкентга етиб келди
11 сен 2024 14:20
Новости
Футзал. Аргентина ҳам Тошкентга етиб келди
Юртимиз мезбонлик қиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчи терма жамоаларининг мусобақага ташрифи давом этмоқда.
Бугун, 11 сентябрь куни Аргентина миллий терма жамоаси Тошкентга етиб келди.
ЎФА ва маҳаллий ташкилий қўмита вакиллари Аргентина миллий терма жамоаси делегациясини кутиб олди ҳамда одатга кўра меҳмонларга эсдалик совғаси сифатида миллий дўппимиз совға қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина мундиалнинг "С" гуруҳида Украина, Афғонистон ҳамда Анголага қарши баҳс олиб боради.







Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии