Футзал. Қўшниларимиз ҳам Тошкентга етиб келишди

Tolibjon Qosimov
11 сен 2024, 13:59
Юртимиз мезбонлик қиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчи терма жамоаларининг мусобақага ташрифи давом этмоқда.

Бугун, 11 сентябрь куни Тожикистон миллий терма жамоаси Тошкентга етиб келди.

ЎФА ва маҳаллий ташкилий қўмита вакиллари Тожикистон миллий терма жамоаси делегациясини кутиб олди ҳамда одатга кўра меҳмонларга эсдалик совғаси сифатида миллий дўппимиз совға қилинди.


Эслатиб ўтамиз, Тожикистон мундиалнинг "Е" гуруҳида Португалия, Панама ҳамда Марокашга қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати