RU

Последние новости

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Футзал. Абдулла Бўриев: "Ўзбекистон терма жамоаси аввалги натижасини яхшилашига умид қиламан" Новости

Футзал. Абдулла Бўриев: "Ўзбекистон терма жамоаси аввалги натижасини яхшилашига умид қиламан"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси собиқ ўйинчиси Абдулла Бўриев юртимизда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан фикрларини билдирди.

"Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтаётгани билан чин қалбимдан табриклайман. Бу жуда катта воқеа ҳисобланади. Мундиалда учинчи маротаба иштирок этамиз. Бу аввалгиларидан аҳамиятлиси мезбон эканлигимизда. Футзалчиларимиз мухлислар қаршисида тўп тепишади. Боз устига кетма-кет узлуксиз бу мусобақада иштирок этиб келяпмиз. 

Хосе Венансио Лопес бошчилигида Осиё чемпионатида иштирок этиб келишди. Кўриндики, Эрон ҳам таркибида ўзгаришлар қилди. Бу таркиби бўшроқдек таассурот қолдирди. Бизнинг жамоа ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Янги мураббий кўпроқ ёшларга урғу берди. Чемпионатимизни кузатди ва ўзига ёққан таркибни йиғди. Афсуски, жароҳатдан ҳеч ким кафолатланмаган. Бу омил ўз сўзини айтмасдан қолмайди. Мураббийнинг тактикаси бошида кўпроқ прессинг қилиш эди. Энди балки жароҳатлар кўпайганиданми, тактика ўзгарди, кўпроқ ҳимоя ва стандарт вазиятга эътибор қаратмоқда. Нимадир олиб кирди, аммо кам деб ўйлайман. 

Жаҳон чемпионатидаги имкониятларимизни ўртача деб ўйлайман. Таркибимиз оптимал ҳолатда эмас. Агарда акси бўлганида юқорироқ баҳолаш мумкин эди. Бу сафар аввалги натижани такрорласак керак. Умид қиламанки, йигитлар натижани яхшилашади.

Аввалги Жаҳон чемпионатида Анасхон, Ихтиёр ўзини кўрсатган. Айни пайтда таркибда ёшлар кўп. Ажралиб тураётгани Аброр деб ўйлайман. Жароҳат сабаб таркибга кира олмаётган Музаффар Ахаджоновни ҳам айтган бўлардим. 

Фаворитлар футболда бўлгани каби Бразилия, Испания, Аргентина, Португалия. Терма жамоамизнинг Бразилия билан ўйинини томоша қилдим. Йигитлар ҳали оптимал спорт формада эмас. Терма жамоамизга омад тилайман",- дейди Абдулла Бўриев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика