RU

Последние новости

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  48 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Футболдаги жентльменлик. Ким, аслида, ҳақ эди ёхуд ПФЛнинг регламенти нима дейди? Новости

Футболдаги жентльменлик. Ким, аслида, ҳақ эди ёхуд ПФЛнинг регламенти нима дейди?

"Championat.asia"да кетма-кет икки кун давомида "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" раҳбарлари билан интерьюлар эълон қилинди.

Унда асосан "Бунёдкор" клуби футболчиси Фарҳод Мираҳматовнинг трансфери ҳақида сўз борган. 

"Бунёдкор" жамоаси бош директори Улуғбек Мирзаевнинг таъкидлашича, Мираҳматов билан шартномани расмийлаштиришнинг дастлабки кунларида унинг Наманган жамоасига қарши ўйинларда майдонга тушмаслиги тўғрисида ҳеч қандай банд йўқ эди. Лекин, трансфер ойнасининг сўнгги кунларида нариги томон битимга шундай банд киритган, яъни Фарҳод "Бунёдкор" либосида "Навбаҳор"га қарши Суперлига ёки мамлакат кубоги доирасида ўйнаса, Тошкент клуби 100 млн сўм тўлаб беради

"Бу шартга норози бўлсак-да, трансфер ойнасининг охирги куни бўлгани учун ижара шартномасини имзолашга мажбур бўлдик. ЎзПФЛ регламентида эса футболчи ижарага берилган клубида эски жамоасига қарши ўйинлардаги иштирокини тақиқлаш ман қилинган. "Навбаҳор" бу қоидани усталик билан четлаб ўтди. Яъни, ҳеч нарсани тақиқламади, шунчаки тўлов жорий қилди", — дея қўшимча қилган Мирзаев. 

Наманганликлар жамоаси президенти Отабек Саматовнинг айтишича, Мираҳматовнинг трансфери бўйича ҳеч қандай адолатсизлик бўлмаган. Барчаси ўзаро келишув асосида амалга оширилган.

"Ахир биз футболчимизни текинга бердик-ку, шартнома имзолашдан аввал рози бўлиб, энди оммага бу нотўғри, жентльменликмас, дейиш жентльменнинг гапими? Бир тийин пул тўламасдан футболчи олгандан кейин яна бизга қарши ўйинга қўямиз дейиш жентльменликка кирадими? Майли, бизга қарши ўйнатсин, лекин шартномада бу борада тегишли банд киритилган ва унга амал қилиш керак. Вазият шунчаликка борар экан, нега эътирозларини шартнома имзолаётганда айтишмаган? Бугунги кунда “Навбаҳор” фаолияти ҳар тарафлама ҳалоллик принципларига асосланган ва табиийки, адолатсизлик бўлишига йўл қўймаймиз", — дейди Саматов. 

Майли, жентльменликни ҳам, "Бунёдкор" бир тийин пул тўламагани-ю, Мирзаевнинг шу шартномага рози бўлганини ҳам қўятурайлик. Мени кўпроқ "шартномада бу борада тегишли банд киритилган ва унга амал қилиш кераклиги" ҳақидаги жумла ўйлантириб қўйди. 

ПФЛ ҳеч қачон ҳозиргидек шаффоф ишламаганини кўп бора таъкидлайдиган Диёр Имомхўжаев 2020 йили ўз каналида яқиндагина ҳам ижарага берилган футболчи ўз клубига қарши ўйинларда майдонга тушмаслиги келишиб олингани, ЎзПФЛ бундай келишувларни рўйхатдан ўтказмайдиган бўлгани ҳақида ёзган эди

Канал-ку майли, ПФЛнинг 2021 йилги мусобақалар ўтказиш регламентига назар солсак. ЎзПФЛ рўйхатидан ўтган футболчиларнинг мусобақалардаги иштирокини тартибга солиш тўғрисидаги 12-бобда шу ҳолат бўйича аниқлик киритилган. 

Унга кўра:

12.9. Клуб бир клубга бир мавсумнинг ўзида 2 нафардан ортиқ футболчини ижарага бериши мумкин эмас. Шунингдек, клуб бир мавсум давомида умумий ҳисобда 6 нафардан кўп футболчини ўзи иштирок этаётган лиганинг бошқа клубига ижарага бериши мумкин эмас. 

12.10. Футболчи ижарага берилган тақдирда у ўзининг асл шартномаси мавжуд бўлган клубга қарши майдонга тушишга ҳақли. Ижара шартномаси тузилаётганда мазкур бандга зид келувчи шарт қўйиш тақиқланади.

Ўзим ҳам такрорлайман: ижара шартномаси тузилаётганда мазкур бандга зид келувчи шарт қўйиш тақиқланади

Фарҳод Мираҳматов "Бунёдкор" сафида "Навбаҳор"га қарши ўйнаса Тошкент клубининг 100 млн сўм тўлаб бериши бу юқоридаги бандга зидми? Ёки бу Улуғбек Мирзаев айтганидек, "Навбаҳор" бу қоидани усталик билан четлаб ўтдими? Яъни, ҳеч нарсани тақиқламади, шунчаки тўлов жорий қилди.

ПФЛ қандай қилиб бу трансферни рўйхатдан ўтказгани қизиқ. Ва умид қиламизки яқин орада бу саволларимизга жавоб оламиз. 

Агар чиндан ҳам бу регламентга зид бўлмаса унда Саматов айтганидек "шартнома имзолашдан аввал рози бўлиб, энди оммага бу нотўғри, жентльменликмас, дейиш жентльменнинг гапими?". 

P.S.: шундай интервьюларни ташкиллаштирган Фаҳриддин Рўзиев маладес! Агар ПФЛ раҳбари ёки матбуот хизмати бу ҳолатга изоҳ бериб, шартномани мен (ва балки бошқалар ҳам) тушунмаган жиҳатларини тушунтиришса улар ҳам маладес! Бундан эса фақат умид қиламиз...

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика