RU

Последние новости

17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  28 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

"Футболчилар барча ўйинларга жиддий қарашди ва бунинг самарасини кўришди". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани Новости

"Футболчилар барча ўйинларга жиддий қарашди ва бунинг самарасини кўришди". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани

ОФК кубоги гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Олтин Аср" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Барчага хайрли кеч. Биринчи галда футболчиларимга мусобақада борларини беришгани учун раҳмат айтаман. Мухлисларимизни табриклайман. Гуруҳдан чиққанимиздан хурсандман. Эндиликда олдинга интилишда давом этишимиз керак. Учта учрашувда рақибларимизга жиддий муносабатда бўлдик. Йигитлар масъулиятни ҳис қилган ҳолда ўйнашди. Бугунги рақибимиз тажрибали жамоа эди. Уларнинг жисмоний жиҳатдан тайёр эмаслигини билардик. Футболчилар буни тушунган ҳолда тезроқ ҳаракат қилишди ва биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни ишончли кўринишга келтирдик. Яна бир бор ҳаммага раҳмат", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Ҳусайн Норчаев: 

- Бугун ўйин назоратимизда бўлди. "Олтин Аср" тажрибалироқ жамоа эди. Шуни билган ҳолда ҳаракатларимизга тезлик қўшишга интилдик. Биринчи бўлимда иккита гол уриб ишимизни янада осонлаштириб олдик. Мураббийларимиз томонидан берилган кўрсатмаларни жамоамиз тўлиқ бажарди. Гуруҳдан чиққанимиз билан барчани табриклаб қоламан.

- "Насаф" иштирокидаги ўйинларда қизиқ ҳолат бўлдики, жамоа барча голларни фақат битта таймда урди. Иккита баҳсда учрашувнинг дастлабки қисмида ҳисобда олдинга чиқиб олгач бўшаш ҳолати кузатилгани нимага боғлиқ?

- Қайсидир паллада ўйинни кучайтириш керак бўлса, кучайтирамиз. Бўшашиш руҳият билан боғлиқ. Биринчи турда дастлабки бўлимда гол уришни уддасидан чиқа олмагандик. Охирги икки ўйинда эса биринчи бўлимда гол уриб олдик. Бу ҳақида футболчиларга кўрсатмалар берилганди. Кўпроқ вазиятлар яратишимиз уқтирилди. Бироқ нима учундир кўпроқ натижани сақлаб қолишга ўйнашди. 

- "Насаф" учта ўйинда 9 очко жамғарди ва 9та гол урди. Муваффақият сири нимада?

- Ушбу турнирга футболчиларимизни бирлаштирган ҳолда яхши тайёрлаш талаб қилинарди. Шогирдларимга мусобақага жиддий руҳда ёндошишгани учун раҳмат айтаман. Даражамиз бироз бўлсада юқори эканлигини билиб тургандик. Фақат буни майдонда кўрсатишимиз керак эди, холос. 

- Агарда ОЧЛда ҳам иштирок этганингларда шундай натижа қайд эта олармидинглар?

- ОЧЛ ва ОФК ўртасидаги даражада фарқ катта. Нима бўлганда ҳам ўз ўйинимиздан ташқарига чиқмасдик. ОЧЛда футболчилар, жамоаларнинг савияси катта. У ерда бундай осон ўйинлар бўлмайди.

Рейтинг: +69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика