RU

Последние новости

23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  2 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  8 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  11 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  17 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  1 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  4 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  13 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  30 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  15 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  9 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  28

"Футбол ретро талқинда" (93-сон) Новости

"Футбол ретро талқинда" (93-сон)

Ушбу рукнимиздан тарихга айланган, аммо ҳар бир футбол мухлисига завқ бағишлайдиган фотосуратлар жой олади.

"Реал Мадрид". 2000 йил. 

Тик турганлар: Икер Касильяс, Иван Кампо, Жереми Нжитап, Иван Эльгера, Гути, Савио

Ўтирганлар: Клод Макелеле, Роберто Карлос, Рауль Гонсалес, Альберт Селадес, Луиш Фигу

Франция терма жамоаси. 1998 йил. 

Чапдан ўнгга: Тюрам, Бартез, Гиварш, Зидан, Блан, Лама, Виейра, Карамбё, Пети, Анри, Жаке, Пирес, Трезеге, Кандела, Жоркаефф, Диомед, Дюгарри, Десайи, Шарбонье, Богосян, Лебёф, Лизаразю, Дешам.

Фабио Каннаваро ("Реал Мадрид") vs. Роналдиньо ("Барселона"). 2007 йил.

Англиялик таниқли мураббий Рой Хожсон 1995/1996 йилги мавсумда "Интер"ни бошқарганини кўпчилик билмаса керак.

Дмитрий Чигринский, Хави Эрнандес ва Златан Ибрагимович "Барселона" сафида.

Рикарду Куарежма ("Интер") vs. Родриго Таддеи ("Рома"). 2008 йил.

4 карра Испания чемпиони Сантьяго Канисарес (Испания термаси). 2000 йил. 

Канисарес ижтимоий фаол шахс бўлиб, унинг хайрия фонди саратон касаллигига чалинган болаларга ёрдам бериб келади.

Пол Диков ва Иан Райт. "Арсенал". 1995 йил.

Роберто Баджо ҳамда Стефано Боргоново. "Фиорентина". 1988/1989 йилги мавсум.

Робби Фаулер ("Лидс Юнайтед"). 2001 йил.

Фаулер 2011/2012 йилги мавсумда Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед", 2019/2020 йилги мавсумда "Брисбен Роар" клубини бошқарган.

2002/03 йилги мавсумда УЕФА Кубогини ютган "Порту".  

Тепа қатордагилар: Витор Байя, Жорже Кошта, Капушу, Нуну Валенте, Рикарду Карвалью, Коштинья 

Пастки қатордагилар: Дмитрий Аленичев, Манише, Деку, Дерлей, Паулу Феррейра

1996 йилги "Олтин тўп" соҳиби – Маттиас Заммер ("Боруссия" Дортмунд).

Колумбия миллий терма жамоаси. 1998 йил. 

Тик турганлар: Лейдер Пресьядо, Эвер Паласиос, Хорхе Бермудес, Фредди Ринкон, Фарид Мондрагон, Жон Харольд Лосано

Ўтирганлар: Уильмер Кабрера, Антони де Авила, Маурисио Серна, Фаустино Асприлья, Карлос Вальдеррама

Қайсидир маънода футболга пойдевор қўйганлар Пеле ("Сантос") ва Ференц Пушкаш ("Реал Мадрид"). 1959 йил.

Ҳозиргина "Реал" "Янги Пеле"ни харид қилди. 2005 йил.

1997 йил. Пьерлуижи Коллина, Фаустин Асприлья, Темури Кецбая (иккиси – "Ньюкасл") ва Иван де Ла Пенья ("Барселона") энг яхши соч турмаги кимда эканлигини муҳокама қилишмоқда :)

Дортмунднинг “Боруссия”си юлдузи Марко Ройс 2009-2012 йилларда “Боруссия” Мёнхенгладбахда ўйнагинини билармидингиз?

Узун сочлар рамзий жамоаси.

Германия терма жамоасининг Евро-2004'даги таркиби.

Машҳур мураббий Марчелло Липпини танидингизми?

Футболчилик даврида ҳимоячи бўлиб ўйнаган Липпи Генуянинг "Сампдория" клубида 9 мавсум ҳаракатланган.

2001 йилнинг энг яхши футболчилари: Дэвид Бекхэм, Луиш Фигу ва Рауль.

Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши бразилияликлар.

"Милан" таркибида "Олтин тўп"ни ютганлар.

"Манчестер Юнайтед"нинг энг катта сотувлари.

Тарихдаги энг яхши реклама кампанияси: Adidas 2006 йилда ЖЧ олдидан Оливер Каннинг улкан инсталляциясини ўрнатган.

ПСЖ рамзий жамоаси.

"Ҳар доим ўз орзунг томон интил!"

"Бэтмен", Лео Месси фаолиятидаги қайғули лаҳза (83-сон)
"Вертолёт", Златан ва ота-бола Мальдинилар  (84-сон)

Ўзгармаган Пепе, "Аякс"нинг буюк таркиби (85-сон)

"Буюк сардор", "Бавария" афсоналари (86-сон)

Ака-ука Куманлар, классик қарама-қаршилик (87-сон)
Нидерландия-2005, битта кадрдаги икки афсона (88-сон)

ЖЧ-1994 либослари, ЧЛни ютган энг ёш мураббий (89-сон)

Жайдари болалар, А Сериянинг 90-йиллардаги посбонлари (90-сон)

Роналду эволюцияси, Карлес Пуйоль "орзулар жамоаси" (91-сон)

Қишлоқлик испан йигити, энг совриндор мураббийлар (92-сон)

Ғоя муаллифи: Шерзод Нурматов

Автор : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика