RU

Последние новости

17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  1 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  1 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  1 16:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  6 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  1 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  5 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  26 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  22 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  5 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  3 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0

Футбол кечаси давом этади. Бугун Европа лигаси ярим финаллари бўлади (Превью) Новости

Футбол кечаси давом этади. Бугун Европа лигаси ярим финаллари бўлади (Превью)

Бугун Европа лигаси ярим финали илк учрашувлари бўлиб ўтади.

"Арсенал" - "Атлетико"
00:05. Лондон, "Эмирейтс".
Бош ҳакам:
Клемент Тюрпен (Франция).
Дисквалификация: йўқ
Жароҳатланганлар: Мохамед Эльнени, Санти Касорла, Генрих Мхитарян – Диего Коста (сўроқ остида), Фелипе Луис, Хуанфран 

Финалдан олдинги финал. Шафқатсиз қуръа уларни ярим финалда тўқнаштирмоқда. Улардан бири финалга чиқмаслиги эса алам қилади.

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер кетишидан олдин албатта, ушбу лига совринини қўлга киритишни истайди. "Атлетико" эса сўнгги 5 йилда илк бора ЕЧЛ чорак финалига чиқа олмади. Мадрид жамоаси Европанинг энг стабиль жамоаларидан бири. Диего Симеоне жамоаси айни дамда ЛаЛигада 2-поғонада кетмоқда.

"Арсенал" ўтган дам олиш кунида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди - 4:1. Ўша учрашувда Месут Ўзил, Петр Чех, Сеад Колашинац, Генрих Мхитарян, Санти Касорла, Жек Уилшир каби футболчилар майдонга тушмади.

"Атлетико" эса ўз майдонида "Бетис" дарвозасига йўл топа олмади. Диего Коста ва Фелипе Луис ўйинда қатнашмади.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ЖАМОАЛАРНИНГ СЎНГГИ 5 ЎЙИНИ

"Арсенал"

22.04.2018 "Арсенал" - "Вест Хэм" 4:1
15.04.2018 "Ньюкасл" - "Арсенал" 2:1
13.04.2018 ЦСКА - "Арсенал" 2:2
08.04.2018 "Арсенал" - "Саутгэмптон" 3:2
06.04.2018 "Арсенал" - ЦСКА 4:1

"Атлетико"

22.04.2018 "Атлетико" - "Бетис" 0:0
19.04.2018 "Реал Сосьедад" - "Атлетико" 3:0
15.04.2018 "Атлетико" - "Леванте" 3:0
12.04.2018 "Спортинг" - "Атлетико" 1:0
08.04.2018 "Реал" - "Атлетико" 1:1

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

- Жамоалар еврокубокларда ўзаро тўқнаш келишмаган. Фақатгина 2009 йилнинг ёзида "EmiratesCup" турнирида "Арсенал" "Атлетико"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

- "Арсенал" бу мавсум Европа лигасидаги энг самарадор жамоа бўлди - 29 гол. 1999/2000 йилги мавсумда "канонирлар" УЕФА Кубогида 30 гол киритганди.

- "Атлетико" Европа лигасида гол уриш борасидаги ўртача натижаларда энг яхшиси бўлиб турибди - 15 гол.

- Диего Симеоне "Атлетико" билан Англиядаги баҳсларда мағлуб бўлмаган: 3 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг.

- "Арсенал" 31 марта Испания жамоалари билан тўқнаш келган - 10 ғалаба, 7 дуранг, 14 мағлубият.

- "Атлетико" Англия жамоалари билан 27 бора баҳс олиб борган - 10 ғалаба, 11 дуранг, 6 мағлубият.

- "Арсенал" 6 бора еврокубокларнинг ярим финалларида ўйнаган ва фақатгина бир марта финалга чиқа олмаган. "Канонирлар" 2008/09 йилларда "Манчестер Юнайтед" тўсиғидан ўта олмаган.

- "Атлетико" 14 марта ярим финалда ўйнаган ва шуларнинг 8тасида ҳал қилувчи учрашувда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган.

(фото)

Бугун шунингдек яна бир ярим финал “Марсель” – “Зальцбург” жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам бўлиб ўтади. Икки учрашув ҳам бир вақтда бошланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика