Франциянинг машҳур стадионида вакцинация маркази очилади
20 мар 2021 22:27
Новости
Франциянинг машҳур стадионида вакцинация маркази очилади
"Stade de France" қароргоҳида Франциядаги энг йирик коронавирусга қарши эмлаш маркази ташкил этилади, деб хабар бермоқда "Le Parisien".
У апрель ойининг бошида иш бошлаши кутилмоқда.
Марказда Франциянинг Сена-Сен-Дени департаменти аҳолиси эмланади. Бироқ у ерда мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан келган аҳоли вакиллари ҳам эмланиши кўзда тутилган.
Ҳозирги вақтда Сена-Сен-Дени департаменти коронавируснинг энг юқори тарқалиш кўрсаткичига эга. 100 минг аҳоли орасида ҳафтасига 546 та юқтириш ҳолати тўғри келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Марселдаги "Велодром" стадионида ҳам вакцинация маркази очилган эди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии