RU

Последние новости

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  10 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Фотомақоланинг додаси. "CA"да катта шоу! Новости

Фотомақоланинг додаси. "CA"да катта шоу!

Кеча сайтимиз томонидан "Кексаларни эъзозлаш йили" муносабати билан катта тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбир суратларини томоша қилинг.

Ушбу тадбир доирасида стол теннис мусобақаси ташкил этилди. Кичик турнирда Беҳзод Назаров, Дилмурод Аҳмадалиев, Баҳодир Мирзаев, Омонжон Тўхтамирзаев, Камолиддин Алимов, Фаҳриддин Исамуҳамедов, Жамол Солиҳов, Нодирхўжа Юлдашев, Нарзулла Сайдуллаев, Хасан Пирмуҳаммедов, Жасур Асланов, Улуғбек Шукуруллаев, Даврон Файзиев, Азиз Тўхтамуродов қатнашди. "Спорт" телеканали шарҳловчиси Мурод ака Ризаев барча рақибларидан устун келиб мусобақа ғолибига айландилар.


Абдулла Нўрмонов ва Мурод Ризаев мусобақа олдидан суратга тушган эдилар. Буни қарангки, уларнинг иккиси ҳам финалга чиқдилар.



Шу куни ҳамма бокс кўриб келган эди. Мейвезер ва Пакьяо ўртасидаги жангни бутун дунё бокс мухлислари кутган эдилар. Даврон Файзиев эса ўз фаолияти тарихидаги энг, энг, энг зўр бўлиши кутилган жангни шарҳлашга муваффақ бўлди.



ЎФФ тасвирчиси Жамолиддин ака билан. Ажойиб инсон, қалби тоза, кўнглида кири йўқ.



Устоз Мирзаҳаким ака, устоз Ахбор дода билан кўришяптлар. Биз ва сизларга ҳам мана шундай ёшларга кириш насиб этсин. Ўнг томонда, "Ракурс" кўрсатуви орқали машҳурликка эришган, бугунда "Нефтчи" матбуот котиби Ойбек ака Вейсал ўғли.



- Баҳодир, бешинчи раундни кўрдингизми? 

- Футбол иккита тайм бўлади-ку Даврон ака?

- Эй мен кимга боядан бери жон куйдириб айтиб беряпман? Аброр юринг "Сони"да ташашамиз.



- Эх Аброр, ёмон "еб" қўйдинг-ку ука )) "Реал" (Даврон Файзиев) - "МЮ" (Аброр Қодиров) 4:2.



"Кексаларни эъзозлаш йили" муносабати билан ўтказилган тадбиримизда, устозимиз Ахбор дода Имомхўжаевга арзимаган совғамизни топширяпмиз. Бу ишни Мурод ака Ризаевга ишониб топширдик.



Ахбор дода: - Бундай тадбир спорт ОАВ вакиллари ичида биринчи маротаба бўлиши. Қани эди сизлардек ёш бўлиб қолсам-у, бирдек теннис ўйнасам. Барчангизга ташаккур!



Ахбор дода мусобақани расман очиб беряптилар.



Ахбор дода дўстимиз, ҳамкасбимиз Баҳодир Мирзаевни бугун бўлиб ўтаётган туғилган куни била табриклаяптилар.



Эринмасдан санаб чиқамиз. Тепа қатор, чапдан: Азиз Тўхтамуродов, Зоир Турсунбоев (СА), Ҳасан Пирмуҳамедов (ЎФФ ва ПФЛ), Жасур Асланов, Нодирхўжа Юлдашев (СА), Жамолиддин Солихов (МТЖ), Абдулла Нўрмонов (Ўзбекистон радиоси), "Челси" мухлиси ва бош ошпаз Ойбек ака, Аҳмад Эшматов (News Arena), Нарузлла Сайдуллаев (СА), Беҳзод Назаров (Пахтакор), Камолиддин Алимов (ОС ва Спорт ТВ), Аброр Қодиров (ПФЛ), Омонжон Тўхтамирзаев (СА), Улуғбек Шукруллаев (СА), Алишер Тоиров ("Пахтакор" маъмури)

Пастки қатор: Баҳодир Мирзаев (Бунёдкор), Даврон Файзиев (Спорт ТВ), Улуғбек Худойбердиев (СА), Мурод Ризаев (Спорт ТВ), Ахбор дода ИМОМХЎЖАЕВ (УСТОЗ), Фахриддин Исамуҳамедов (Пахтакор), Бахтиёр Ширинов (Олмалиқ), Илҳом Ёқуббеков (Фифа.уз ғолиби).



Шогирдлар устозлар даврасида, бу сафар Ахбор додасиз. Бошқа тадбирлари чиқиб қолганлиги учун, сал эртароқ кетган эдилар.

Бу сафда Мирзаҳаким Тўхтамирзаев (Бунёдкор), Ойбек Вейсал ўғли (Нефтчи), Саидмурод ака (СА ҳамроҳи) ва Одил ака Шарипов (СА ўқувчиси)



Улуғбек Худойбердиев. Бу укамизга соғлиқ тилаймиз. Сиз азиз ўқувчиларга янги ходимимизни таништирамиз. Соғлиғи билан муаммоси бўлишига қарамай, футболни жону дилидан яхши кўради ва бизнинг қаторимиздан жой олишни мақсад қилди. 



Оғир вазн эгалари ўртасидаги тўқнашув.



Чапақай Ҳасан Пирмуҳамедов, кам гапириб, кўп ишла ақидасига амал қиладиган ажойиб инсон.



Орадан 4 соат ўтиб "Челси" чемпион бўлиб турибди-да...



Мурод ака Улуғбекка совға топширяптилар.



Эх бугун тўйим бор эди-а, тирикчиликдан қолдим...



Азиз ОАВдаги кумири билан



Алло, Гулшанхон, пенальти лойиҳасидаги кейинги қаҳрамонимиз ким бўлади?


Нодирхўжа Юлдашев тайёрлади

Фото: CA


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика