RU

Последние новости

12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  0 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  0 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  7 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  3 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  11 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  1 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  1 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  3 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:48“Ал Ҳилол“ супер футболчи билан музокараларни бошлади  3 08:16Sofascore. Азизжон Ғаниев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:50Довбик Шомуродов ҳақида фикр билдирди  16 07:25Трент “Реал“да қанча ишлаб олиши маълум  11 02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  4

ФОТОМАҚОЛА. "Ардус" - сўнгги икки Ассоциация кубоги ғолиби Новости

ФОТОМАҚОЛА. "Ардус" - сўнгги икки Ассоциация кубоги ғолиби

Бугун футзал бўйича Ассоциация кубогининг бу йилги баҳсларига старт берилди.

Бу сафар аввалгилардан фарқли ўлароқ, ғолиблик учун 20та жамоа кураш олиб боради.

Ассоциация кубоги беллашувлари 2009 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Унда "Ардус" 4 маротаба, "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Максам-Чирчиқ" жамоалари эса бир маротабадан ғолиб бўлишган. Мусобақада охирги икки йил Тошкентнинг "Ардус" клуби ғолибликни ҳеч кимга бермаяпти. Қуйида Ассоциация кубогининг 2014 ва 2015 йилги финалларини суратлар ёрдамида ёдга оламиз.

Ассоциация кубоги-2014

Финал, 30.09.2014

"Пахтакор" - "Ардус" 0:4
Голлар:
Э.Хошимов 10, Д.Ирсалиев 14, Д.Чориев 25, Д.Абдурахмонов 34

"Пахтакор": 12.Элёр Самадов, 4.Нодир Исроилов, 13.Илнар Бахтиев, 5.Махкам Нигматов, 10.Зуҳриддин Зиёмуҳамедов, 11.Искандар Холматжонов, 7.Илҳом Ражабов, 17.Александр Картаузов, 8.Алексей Лактионов, 3.Даврон Туранов, 6.Мираваз Хидоятов, 19.Артур Аминов, 1.Акбар Усмонов.

"Ардус": 12.Николай Кравченко, 1.Муродхўжа Азаматов, 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Махмуд Алихўжаев, 4.Алан Аминов, 5.Сарвар Рахматхонов, 7.Даврон Абдурахмонов, 8.Темур Садиров, 9.Зариф Бегулов, 10.Даврон Чориев, 13.Элдор Хошимов, 14.Шахзод Бўриев, 11.Миржавохир Мирхамидов, 6.Аъзам Саидахматов.

Икки йил олдин "Пахтакор" жамоаси Ассоциация кубогида порлаган эди. Афсуски, клуб ўшандан кейин фақат ортга қараб кетди.


"Пахтакор" аъзоси Маҳкам Нигматов Алан Аминов ва Даврон Чориевларни ортда қолдирмоқда. Юқорида ўтирган 4 нафар томошабинга эътибор бердингизми? Улар ўша пайтда Биринчи лигада ҳаракат қилган "Истиқлол" клуби футболчилари. Ўнгдан энг четдагиси эса бугунги кунда Олий лига тўпурарлари орасида 13та гол билан учинчи ўринда бораётган Шохруз Норхонов.


"Ардус"нинг ўша пайтдаги умидли ёшлардан иборат иккинчи тўртлиги учта голга муаллифлик қилган эди.


Сўнгги икки мусобақада жамоани ғолиблик сари етаклаб келган Николай Одушев бу йил янги тузилган "Металлург" клубига бош мураббий бўлди. Бу йилги баҳсларда Одушевни бекободликлар мураббийи сифатида кузатамиз.


"Ардус"нинг охирги йиллардаги сардори Шахзод Бўриев кубокни боши узра кўтармоқда.


Шахзод Бўриев ўша пайтдаги жамоадоши ва дўсти Тимур Садиров билан бирга.


Ассоциация кубоги-2015
Финал
, 14.10.2015
“Олмалиқ” – “Ардус” 1:3
Голлар:
Ж.Шарипов 23 - Д.Абдураҳмонов 19, 36, 37
Амалга оширилмаган дабл пенальти:
Д.Ирсалиев 19

"Ардус":
Николай Кравченко, Равшан Элибоев, Дилшод Ирсалиев, Фарҳод Абдумавлонов, Шахзод Бўриев, Дилшод Рахматов, Даврон Абдураҳмонов, Элдор Ҳошимов, Даврон Чориев, Алан Аминов, Илҳом Хамроев, Сарвар Рахматжонов, Нодир Элибоев, Элёр Самадов.

"Олмалиқ":
Рустам Умаров, Жамолиддин Шарипов, Константин Свиридов, Андрей Шлема, Жавлон Аноров, Клим Тюгаев, Бахтиёр Умаров, Хуршид Умаралиев, Жасур Содиқов, Суннат Куралов, Тимур Садиров, Сирожиддин Маҳмудов, Мақсуд Файзуллаев, Рустам Тоғаев.

Огоҳлантиришлар:
Ж.Содиқов 25, С.Куралов 25 – Д.Абдураҳмонов 36
Четлатишлар:
К.Свиридов 39, Ж.Содиқов 39


Ўтган йили финалга кутилганидек "Ардус" ва "Олмалиқ" етиб келган эди.


"Ардус"нинг Ассоциация кубогини тўртинчи бор қўлга киритган таркиби.


Ўтган йилги финалнинг ҳақиқий қаҳрамони - Даврон Абдураҳмонов. У жамоасининг ҳар уччала голига ҳам муаллифлик қилган эди.


"Олмалиқ" 2015 йилда мавсумдаги илк мусобақада "Ардус"дан енгилган эди, мавсумнинг охирги ўйинида эса Олий лига финалида айнан "Ардус"ни мағлуб этиб чемпион бўлди.


Ассоциация кубоги-2015 ғолиблари.


Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками ФИФА рефериси Равшан Эрматов мини футболга ҳам бефарқ эмас.


Ассоциация кубогининг 4 карра ғолиби - "Ардус"!


Толибжон Қосимов


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика