RU

Последние новости

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  12 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  67 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Фотих Терим: "Гуруҳдаги кураш ҳали тугагани йўқ" Новости

Фотих Терим: "Гуруҳдаги кураш ҳали тугагани йўқ"

Туркия бош мураббийи Фотих Терим Хорватияга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Биринчи таймда биз яхши ўйнадик. Аммо иккинчи бўлимда Хорватия катта ташаббус билан ўйнади. Ҳисобни очиш учун бизда яхши имконият юзага келганди. Ўшанда гол ур ва ҳаммаси бошқача бўларди. Хорватия биз чарчаб қолганимиздан кейин кўплаб вазиятлар яратди. Захирадан майдонга чиққан футболчилар ҳам кутилган ўйинни намойиш эта олишмади. Шуни унутмаслик керак, биз жуда кучли жамоага қарши ҳаракат қилдик. Агарда Хорватия гуруҳдан чиқса, унда улар кўп нарсаларни қодир. Яхши натижа қайд этишлари мумкин. Лекин гуруҳда ҳали кураш тугагани йўқ. Биз қолган иккита ўйинни Хорватия билан бўлгани каби ўтказишга ҳаққимиз йўқ. Бу ўйин бизга дарс бўлиши керак. Испания ва Чехия билан ўйинларда максимум кучимизни сарфлаб, ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Хатолар устида ишлаб, уларни тўғирлашга ўрганишимиз лозим. Туркиянинг ўз ўйин услуби ва фалсафаси бор. Биз керагидан ортиқ тўпни кўп йўқотдик. Кўпроқ олдинга ўтиб, курашиб ҳужумлар ташкил этишимиз керак.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика