Форс матбуоти: Эрон учун ЖЧ-2022 сари йўл 1 сентябрда бошланади
19 авг 2019 15:34
Новости
Форс матбуоти: Эрон учун ЖЧ-2022 сари йўл 1 сентябрда бошланади
Эрон футбол сайти persianfootball.com миллий терма жамоа ЖЧ-2022 учун ҳаракатни 1 сентябрдан бошлашини маълум қилди.
Сайт берган хабарга кўра, Эрон терма жамоаси 1 сентябрь куни мамлакат пойтахти Теҳронда йиғилади ва 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичига тайёргарликни бошлайди. Теҳронда уч кунлик машғулотдан сўнг форслар саралашнинг биринчи расмий баҳсини ўтказиш учун Гонконга йўл оладилар.
Марк Вильмотс бошқарувидаги жамоа 10 сентябрь куни Гонконг термасига қарши майдонга тушади. Эрон терма жамоаси ўйнайдиган тақвим қуйидагича:
10 сентябрь, 2019. Гонконг - Эрон
10 октябрь, 2019. Эрон - Камбоджа
15 октябрь, 2019. Баҳрайн - Эрон
14 ноябрь, 2019. Ироқ - Эрон
26 март, 2020. Эрон - Гонконг
31 март, 2020. Камбоджа - Эрон
4 июнь, 2020. Эрон - Баҳрайн
9 июнь, 2020. Эрон - Ироқ
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Комментарии