Фигу Месси ҳақида: “Бирон жойда қолишни истамасанг, унда сени ҳеч нарса тўхтатолмайди”
14 ноя 2020 21:15
Новости
Фигу Месси ҳақида: “Бирон жойда қолишни истамасанг, унда сени ҳеч нарса тўхтатолмайди”
Португалиялик собиқ хавбек Луиш Фигу “Барселона” сардори Лионель Месси ҳақида гапирди.
“Ёзда Мессини “Барселона”дан кетишга уринишларини футбол ишқибозлари каби кузатиб бордим: кутиш ва ажабланиш.
Унинг бу қарорга келишида ўзига хос сабаблар ва ҳолатлар бор. Ундан олдинроқ нима бўлганидан эса бехабарман.
Ҳар қандай клуб ўз сафида Мессидек футболчини кўришни хоҳлайди. Бироқ, бари клубнинг молиявий ҳолати, трансферга ажратган суммаси ва иш ҳақи ҳаражатлари, футболчининг ўз истаги каби омилларга боғлиқ.
Бироқ, одатда ҳаётда, агар бирон жойда қолишни истамасанг, унда ҳеч нарса сени ушлаб туролмайди”, дейди Фигу.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии