RU

Последние новости

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  73 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  12 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  2 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  47 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  21 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  9

ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси келишилган ўйинларда айбдор деб топилган 9 нафар шахсни футболдан четлатди Новости

ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси келишилган ўйинларда айбдор деб топилган 9 нафар шахсни футболдан четлатди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси футболда шаффофликни таъминлаш ва келишилган ўйинларга қарши курашиш борасида қатъий чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

ФИФА ташкилоти футбол ривожига тўсқинлик қиладиган бу иллатга қарши жуда қаттиқ курашмоқда.

Жумладан, ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси келишилган ўйинларни ташкил қилишда иштирок этган қуйидаги 9 нафар шахсни (амалдаги ва собиқ футболчилар ҳамда футбол агенти) ФИФА Тартиб-интизом кодексининг 69-моддасига асоан умрбод футболдан четлатди:

Карлон Мюррей (Тринидад ва Тобаго)
Кейно Томас (Тринидад ва Тобаго)
Хеллингс Мвакасунгула (Малави)
Иброҳим Каргбо (Сьерра-Леоне)
Кудзанай Шаба (Зимбабве)
Сеидат Чомого (Бенин)
Леонель Дуарте (Куба)
Муҳаммед Салим Исрофил Кўҳистони (Афғонистон)

"Келишилган ўйинлар қироли" номли китоби орқали машҳур бўлган сингапурлик Уилсон Раж Перумал томонидан натижасига таъсир кўрсатилган деб топилган бир қатор халқаро ўйинлар яхшилаб ўрганиб чиқилганидан кейин юқорида номлари тилга олинган шахсларга нисбатан чора кўрилган. ФИФА бу ишлар бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда бир неча йиллар давомида суриштирув ва текширув ишларини олиб бормоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика