Фергюсон жамоаси: Улар ҳозир қаерда?
04 сен 2018 19:29
Новости
Фергюсон жамоаси: Улар ҳозир қаерда?
Сер Алекс Фергюсон 26 йил давомида буюк жамоанинг хизматида бўлди. "Мураббийларнинг отаси" "қизил иблислар" билан биргаликда 38 совринга эга чиқди ва АПЛда ишлаган энг қари мураббийга айланди. У 71 ёшига қадар мураббийликда ишлади.
Ферги узоқ йиллар давомида "Манчестер" таркибида буюк жамоани йиғди. У чемпионлик билан истеъфога чиқди. Аммо ушбу жамоанинг катта қисми ҳозирда МЮ таркибида эмас. Хўш, улар ҳозир қаерди?
ДАВИД ДЕ ХЕА - "Манчестер Юнайтед"
2011 йилнинг ёзида Давид 22,5 млн фунт эвазига ушбу жамоа таркибига ўтганди.
Эдвин ван дер Сарнинг муносиб вориси ўзининг илк мавсумида 29 ўйинда қатнашди ва шуларнинг 13тасида гол ўтказиб юбормади.
У етти мавсум давомида "Олд Траффорд"нинг энг муҳим бўлагидан бирига айланди ва ҳар ёзги трансферлар ойнаси вақтида унга харидорлар пайдо бўлаверди. Унга кўплаб топ-жамоалар боғланишди, аммо Жозе Моуриньо уни жамоада олиб қолишни уддаламоқда.
Де Хеа 27 ёшга кирган. Аммо дарвозабонлар учун бу ёш унчалик ҳам қари эмас. Улар 35 ёшгача фаолиятини давом эттира олишини ҳисобга олсак, ҳали ҳаммаси олдинда.
РАФАЭЛЬ - "Лион"
Рафаэлнинг эгизаги бор эди, Фабио. Улар 2009 йилдан кейин "Манчестер Юнайтед"нинг ҳимоясида ҳаракат қилишди. Ва шундан кейин бошқа жамоалар таркибига ўтиб кетишди.
Ака-укалар бир нча йиллар давомида "Юнайтед"нинг асосий ҳимоячиларига айланишганди. Аммо, Ферги кетганидан кейин Рафаэль ҳам жамоага керак бўлмай қолди.
Ҳимоячи 2008 йилда 2,7 млн евро эвазига МЮ таркибига "Флуминенсе" жамоасидан трансфер қилинганди. Аввалига у жамоанинг 18 ёшлилар таркибида ҳаракат қилди ва кейинчалик асосий жамоага жалб қилинди.
2012-13 йилги мавсумда у МЮ таркибида барча турнирларда 38 учрашувда майдонга тушди.
Луи Ван Гал жамоанинг бошқарувини ўз қўлига олганидан кейин барчаси ўзгарди. 2015 йилнинг ёзида бразилиялик футболчи 2,88 млн евро эвазига "Лион"га трансфер қилинди.
Рафаэль шундан буён Франция жамоаси таркибида 78 учрашувда қатнашди.
РИО ФЕРДИНАНД - (Эксперт бўлиб ишламоқда)
"Манчестер Юнайтед" ҳимоясини Рио Фердинандсиз тасаввур қилиб бўлмасди. У 2002 йилнинг ёзида МЮ билан шартнома имзолаганди. Манкунианликлар трансфер учун ўша вақтдаги рекорд даражадаги маблағ - 30 млн фунт сарфлашганди. 2014 йилнинг ёзида у "Олд Траффорд"дан кетиб, КПР аъзосига айланди. Ушбу жамоадан кейин у фаолиятини якунлади.
Фердинанд "Вест Хэм" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1997-2001 йиллар давомида Лондон клубининг ёшлар таркибида ҳаракат қилган. Шундан кейин Рио 18 млн фунт эвазига "Лидс"га ўтди. У ерда Фердинанд нималарга қодир эканлигини намойиш қилди.
Ҳозирда Рио BT Sport телеканалининг эксперти бўлиб ишламоқда. Шунингдек, 2018 йилнинг май ойида боксчилик лицензиясига эга бўлди.
ЖОННИ ЭВАНС - "Лестер"
Жонни Эванс ёш бўлган вақтларида , 2006 йилда Бельгиянинг "Антвераен" жамоасига ижарага берилди. Шундан кейин у "Сандерленд"да ўйнади.
Шундан кейин, 2008 йилдан то 2015 йилга қадар у МЮнинг таркибида ҳаракат қилди. У 2011-12 йилда АПЛнинг 38 ўйинидан 29тасини захирада кузатди.
Луи Ван Гал бошқарувни ўз қўлига олганидан кейин, 2015 йилда Эванс "Вест Бромвич"га йўл олди. 30 ёшли футболчи айни дамда "Лестер" таркибида ҳаракат қилмоқда.
ПАТРИС ЭВРА - эркин агент
Эвра 2006 йилда 7 млн евро эвазига "Монако"дан харид қилинган ва 2014 йилда "Ювентус"га ўтганди.
Уч йилдан кейин у Туриндан эркин агент сифатида "Марсель" аъзосига айланди. 2018 йилнинг февралида у "Вест Хэм"дан можаролар билан кетди. Ўша вақтдан буён жамоа топа олмаяпти.
АНТОНИО ВАЛЕНСИЯ - "Манчестер Юнайтед"
Валенсия 2009 йилда "Уиган"дан "Манчестер"га ўтди. Шундан кейин у жамоанинг муҳим фигурасига айланди. У бошланишига "Юнайтед"нинг ўнг қанот ярим ҳимоячиси бўлганди, Фергюсон эса уни қанот ҳимоячисига айлантирди. Айни дамда у "Юнайтед"нинг энг яхши ҳимоячиси.
32 ёшли Валенсиянинг ёшлардек кучи бор. Эквадорликнинг жисмоний ҳолати анчагина яхши бўлганлиги учун ҳали бери асосий таркибдан кетмайди ва жамоанинг сардори бўлиб қолади.
МАЙКЛ КЭРРИК - "Манчестер Юнайтед" мураббийи
"Юнайтед"нинг афсонаси 2006 йилда "Тоттенхэм"дан трансфер қилинганди. У марказий ярим ҳимоячи бўлса ҳам, танячда ўйнайверарди.
Кэррик ҳам "Вест Хэм" тарбияланувчиси эди. У 1999 йилнинг ёзида асосий жамоага ўтди. 2004 йилда эса "Тоттенхэм" уни 3 млн фунт эвазига трансфер қилди ва 24 млн фунт эвазига Фергюсонга сотиб олди. Майкл ўз ҳаракатлари ва содиқлиги билан "Юнайтед"нинг афсонавий футболчиларидан бирига айланди. Айни дамда у Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Манчестер"нинг мураббийлар штабида ишламоқда.
ШИНЖИ КАГАВА - "Боруссия Дортмунд"
"Юнайтед" мухлислари япониялик ярим ҳимоячидан кўпроғини кутишганди. У 2012 йилда Дортмунднинг "Боруссия"сидан трансфер қилинганди. Шинжи жамоанинг муҳим футболчиси бўлиш учун анчагина кўпроқ кучини сарфлади, аммо у буни эплай олмади десак ҳам бўлади.
2014 йилда Кагава яна собиқ жамоасига қайтди. Аммо у "Юнайтед" мухлислари кўнглини забт қила олди.
РАЙАН ГИГГЗ - Уэльс термаси бош мураббийи
"Сити"да ёшлигини ўтказган Райан 1987 йилда "Юнайтед"га ўтди. Гиггз 1989 йилгача жамоанинг 18 ёшлилар таркибида ҳаракат қилди. Шундан кейин у асосий таркибга жалб қилинди. У фаолиятини бир жамоага бағишлади ва "Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий футболчиси бўлиб қолди.
Дэвид Мойес истеъфога чиқарилганидан кейин Райан Гиггз жамоани вақтинча бошқариб турди. Ва эсон-омон "Юнайтед"ни Луи Ван Галга топширди.
2018 йилнинг январида эса Райан Уэльс термасининг бош мураббийига айланди.
УЭЙН РУНИ - "Ди Си Юнайтед"
"Эвертон" "маҳсулоти" Уэйн Руни 16 ёшлигида юлдузга айлнаётганди. Буни кўрган Сер Алекс уни 30 млн еврога трансфер қилди ва бирданига асосий таркиб билан шуғуллантирди.
Руни "Юнайтед"даги 13 мавсумлик фаолият давомида Премьер-лиганинг тўпурар футболчисига айланди ва жамоанинг энг асосий фигураси бўлиб олди. Усиз "Манчестер"ни тасаввур қилиб бўлмасди.
Аммо, барча нарсанинг поёни бор деганларидек, Руни "Юнайтед"дан кетди. У 2017 йилнинг ёзида собиқ жамоаси "Эвертон"га қайтди.
Орадан бироз вақт ўтиб, АҚШнинг "Ди Си Юнайтед" жамоасида фаолиятини давом эттиришга қарор қилди. Руни ушбу жамоада ҳам голлар уришдан тўхтамаяпти.
РОБИН ВАН ПЕРСИ - "Фейеноорд"
Фергюсон 2012 йилда ван Персини "Арсенал"дан олиб келганди. У янги жамоасида соврин қўлга киритган йилларида анчагина сермаҳсул бўлди. Илк мавсумидаёқ "Юнайтед" учун ўтказган 38 ўйинида 26 марта дарвозани ишғол қилишни уддалади.
Аммо Ван Перси ватандоши Луи ван Гал даврида бошқа жамоага сотиб юборилди. 2015 йилда у "Фенербахче" таркибига ўтиб кетди.
2018 йилда эса Робин яна ватанига қайтди ва "Фейеноорд" билан шартнома имзолади. Ван Перси "Юнайтед"да узоқ йиллар ўйнамаган бўлса-да, мухлисларнинг кўнглини забт этишни уддалади.
Комментарии