RU

Последние новости

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  3 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  6 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  46 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  6 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  29 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

Фахрийлар турнири тугади. "Олмазор" - чемпион! Новости

Фахрийлар турнири тугади. "Олмазор" - чемпион!

25 декабрь куни старт берилган футбол фахрийлари ўртасидаги мусобақа бугун ўз ниҳоясига етди.

Жами 16та жамоа қатнашган ушбу турнир Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 30 йиллиги ҳамда "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан ташкил қилинди.

Бугун Тошкент шаҳар футбол академияси майдонида дастлаб 3-ўрин учун баҳс, сўнгра ҳал қилувчи финал ўйини ўтказилди. 3-ўрин учун кечган баҳсда "Интерспорт" "Полёт" жамоасига қарши майдонга тушиб, 6:0 ҳисобида зафар қучди ва бронза медалларга эга чиқди. 

Финал учрашувида "Олмазор" ва "Биллур" жамоалари ўзаро тўқнаш келиб, бунда "Олмазор" футболчилари 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритишди. "Биллур"га эса иккинчи ўрин насиб этди.



16 январь. ТФА стадиони

3-ўрин учун баҳс. "Интерспорт" - "Полёт" 6:0

Финал. "Олмазор" - "Биллур" 3:0



Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Шунингдек, энг яхшилар ҳам тақдирланди. 

Энг яхши дарвозабон - Одилжон Рўзиев ("Биллур")

Энг яхши тўпурар - Бахтиёр Салимов ("Олмазор", 7та гол)

Мусобақанинг Энг яхши футболчиси - Қаҳрамон Муҳаммедов ("Олмазор")



Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақанинг бош ташкилотчиси Ўзбекистон "VETERAN" жангчи-фахрийлар бирлашмаси бўлиб, турнир Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси, Мудофаа Вазирлигининг фахрийлар ишлари бўйича Марказий кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика