RU

Последние новости

16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   0 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  5 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  19 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  7 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  7 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11

Фаррух Шотурсуновнинг дубли "Машъал"га ғалаба келтирди Новости

Фаррух Шотурсуновнинг дубли "Машъал"га ғалаба келтирди

Фарғона шаҳрида “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”да иштирок этаётган "Машъал-2" жамоаси бугун 3-турда “Қўқон-1912-2” жамоасига қарши ўтказиб 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳар икки жамоа ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлашди. «Машъал» жамоамизнинг биринчи ҳужумидаёқ вазият гол билан якунланиши мумкин эди.  Кичик «Газчилар»нинг берган зарбасини рақиб дарвозабони маҳорат билан бартараф этди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб, устунлик секин-аста рақиб томонига ўтди. Қўқонликлар “Газчилар” дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Аммо барча уринишлар бесамар якунланаверди. 30-дақиқада «Машъал»  ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов дарвозабон билан бирга – бир вазиятга чиқиб бориб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан уч дақиқа ўтиб, мувозанат тикланди. Рақибларимиз футбочиси илдамроқ ҳаракат қилган, Андрей Сидиров  дарвозамизни ишғол этди. Биринчи бўлим шу ҳисобда интиҳо топди.

Иккинчи бўлимда “Машъал” жамоамиз ўйинни  яхши бошлашди. 62-дақиқа рақибиларимиз дарвозамиз олдида хавфли вазият вужудга келтиришди. Ориф Мамажоновнинг зарбасидан кейин посбонимиз тўпни ўшлаб олишда хатоликка йўл қўйди. Аммо тезда хатосини тўғирлади. 69-дақиқага келиб пеналти тепиш ҳуқуқига эга бўлдик, Шотурсуновнинг ўн бир метрли нуқтадан берган зарбасини Абдуллаев қайтарди. Аммо қайтган тўпни Фаррухнинг ўзи дарвозага аниқ йўллаб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди.

Учрашув шу ҳисобда якун топди. "Машъал" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” “Д” гуруҳи

3-тур
“Машъал-2” – “Қўқон-1912-2” – 2:1 (1:1)
Голлар:
Фаррух Шотурсунов-30, 69. – Андрей Сидиров-33.

“Машъал-2”: 35. Жавоҳир Ильясов, 33. Шаҳзод Абдураҳимов, 2. Искандар Шойқулов, 8. Мирзакамол Камолов, 29. Жамолиддин Убайдуллаев, 17. Владислав Павленко, 13. Шаҳзод Шайманов, 19. Мақсад Муҳаммедов, 27. Фаррух Шотурсунов, 6. Аббос Амонов, 96. Шохрух Достонов.
Захира: 30. Ботир Носиров, 9. Хумоюн Муртазоев, 28. Марадона Сафаров, 22. Жонибек Мирзақулов, 55. Аваз Агалиев.

“Қўқон-1912-2”: 30. Ислом Абдуллаев, 6. Ислом Каримов, 8. Иброҳим Раҳимов, 10. Иқбол Маликжонов, 11. Иброҳим Мухторов, 14. Муҳаммаданас Ҳасанов, 15. Маъруф Зокиржонов, 17. Андрей Сидоров, 19. Шохрух Холматов, 22. Ориф Мамажонов, 27. Исмоил Охунжонов.
Захира: 1. Сухаил Жумабоев, 2. Рамзбек Исақов, 4. Сардор Исақов, 5. Дониёр Тўлашев, 21. Достон Мелиқўзиев, 25. Дилшод Баратов, 26. Иброҳим Аҳмаджонов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика