RU

Последние новости

16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  0 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  3 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  8 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  1 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  4 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  1 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  4 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  22 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  1 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  2 10:20Педри “Барселона“ рекордини ўрнатди  12

Фарруҳ Зокиров: “Фарғонада аввалдан футзал яхши ривожланиб келган“ Новости

Фарруҳ Зокиров: “Фарғонада аввалдан футзал яхши ривожланиб келган“

Сўнгги йилларда спортнинг футзал тури мамлакатимизда кенг тарзда ривожланиб бормоқда.

ЎзПФЛнинг Супер лига клублари учун қўйган янги талаблари таркибида футзал жамоасининг мавжуд бўлиши борасидаги банднинг келтирилишини ҳам айтиб ўтиш ўринлидир. “Нефтчи” ПФКда эса анча йиллардан бери футзал жамоаси шаклланиб келган. Айни пайтда Фарруҳ Зокиров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” футзалчилари янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Куни кеча футзалчиларимиз бош мураббийидан клуб расмий сайти учун интервью олдик.

– Ҳақиқатдан ҳам яқин йиллар ичида футзалнинг ривожланиши учун хукумат томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, – деб гап бошлади Зокиров.

 
– Ўзбекистон футзал терма жамоасини бир қатор йирик халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб келаётгани ҳам футзалнинг ривожланишидан далолат беради. Умуман олганда, футзал ва футбол бир-бирига чамбарчас боғлиқ деб ўйлайман. Фарғонада иқтидорли футзалчилар кўплаб топилади. Ундан ташқари айни пайтда “Нефтчи”га жалб қилинган йигитлар кўп йиллардан бери мамлакат чемпионатида иштирок этиб келаётган тажрибали футзалчилар ҳисобланади.

 

Мана кўриб турганингиздек, янги мавсум олдидан бир қатор йиғинлар ташкиллаб, фарғоналиклар иқтидорли ёшларни ҳам кўздан кечиряпмиз. Барчага яхши маълумки, Фарғонада аввалдан футзал барқарор ривожланиб келган. Бизда футзал бўйича клубнинг селекционер мураббийлари хаваскорлар ўртасидаги турнирларни кузатиб боришади. Чунки хаваскор жамоалар ичида ҳам иқтидорли ўйинчилар кўплаб топилади ҳамда уларни спортнинг мазкур турига янада профессионал даража ёндошишлари учун кўмак беришга ҳаракат қиламиз, – деб фикрларини яунлади Фарруҳ Зокиров.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика