RU

Последние новости

21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  1 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  3 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  18 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  23 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  27 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  44 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1

Фарруҳ Шотурсунов: "Биринчи бўлимни 3 баҳога лойиқ ўтказдик" Новости

Фарруҳ Шотурсунов: "Биринчи бўлимни 3 баҳога лойиқ ўтказдик"

Ўзбекистон Про-лигасининг 19-тури доирасида "Ифтихор" (5:1) жамоаси устидан қозонилган ғалабадан кейин "Нурафшон" ярим ҳимоячиси Фарруҳ Шотурсунов ўз фикрларини билдирди.

"Қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлимда йигитлар билан қовуша олмадикми ёки иссиқ халақит қилдими билмадим. Бироқ жуда қийналдик. Танаффусда йигитлар билан иккинчи бўлим хусусида гаплашиб олдик ва кейинчалик барчаси яхши томонга ўзгарди. Биринчи бўлимни 3 баҳога лойиқ ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса ўйинимиз очилиб кетди ва кетма кет голлар уришни уддаладик.

Про-лиганинг савияси ошмоқда. Бу кейинчалик ҳам давом этса керак. Ўзбек футболидаги ўзгаришлар туфайли Про-лига ҳам анчагина кучайди деб ҳисоблайман.

Янги футболчилар жамоага тезда кўникиб кета олади. Чунки бу ердаги йигитлар ўзаро аҳил. Янгиларни акаси ёки укасидек қабул қилади.

Узоқ вақт ўйинга тушмагандан кейин бирданига баҳсга қайтса, ҳар қандай футболчига қийин бўлади. Ҳа, ўртада дисквалификация сабабли бир неча турларда қатнашмадим. Аммо, машғулотлар туфайли ўз жисмоний ҳолатимни ушлаб тура олдим", - деди футболчи.

"Нурафшон" - "Ифтихор" учрашувида Фарруҳ Шотурсунов дубль қайд этишга муваффақ бўлди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика