RU

Последние новости

09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  1 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  6 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  11 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  52 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0

Фарҳод Бекмуротов: "Оғир вазиятда "Андижон"ни ташлаб кетмаган эдим" Новости

Фарҳод Бекмуротов: "Оғир вазиятда "Андижон"ни ташлаб кетмаган эдим"

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўтган йили биринчи лигада иштирок этган "Андижон" жамоаси футболчиси Фарҳод Бекмуротовни ўз таркибига қўшиб олди.

"Темирйўлчилар"нинг янги аъзоси Фарҳод Бекмуротов кеча ёшлар лигасида "Локомотив" сафида дебют учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсдан сўнг Бекмуротов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Хабариз бор, ўтган йили биринчи лигада иштирок этган "Андижон" жамоасида фаолият олиб бордим. Мавсум якунига етганидан сўнг, бироз дам олдим. Шерзод Райимжонов менга қўнғироқ қилди ва Андрей Фёдоров сизни сўраябди, телефон рақамингизни бераман, қўнғироқ қилиб гаплашин, деб айтди. Виталиевич, келиб ўзингни синаб кўр, мураббийларга ёқсанг жамоада қоласан, деб айтди. Ҳеч иккиланмасдан таклифни қабул қилдим ва Тошкентга келдим. Шундан сўнг, мураббийларга ўйиним маъқул келган бўлса керак, шартнома имзоладик. Кеча ёшлар лигасида "Локомотив" таркибида дебют учрашувимни ўтказдим. Жамоадошларим билан яхши чиқишиб кетдим. Биринчи бўлиб биз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Аслида биз рақибларимиздан кучсиз эмас эдик. 

Бироз омад етишмади. Стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Мухлисларга бўлиб ўтган ўйин ёқди деб ўйлайман. Ҳар ҳолда учрашувни охирги дақиқаларигача кузатиб ўтиришди. Бу йилги чемпионат баҳслари ўзгача ўтишига умид қиляпман. 12та кучли жамоа, ўйиндан олдин қандай натижа қайд этилишини башорат қилиб бўлмайди. Ҳар бир учрашувга кучли тайёргарлик кўриш керак. ОЧЛ мусобақасига заявка топиширга мураббийлар улгуришмади, деб ўйлайман. Насиб қилса гуруҳ босқичидан чиқсак, мени ОЧЛда ўйнашим учун заявка қилиши мумкин. 2016 йили олий лига баҳсларида 28та учрашувда тўлиқ майдонда ҳаракат қилдим. 

шундан сўнг, "Андижон" биринчи лигага равона бўлди. Шундай пайтда "Андижон"ни ташлаб кетмадим. Жамоани олий лигага олиб чиқиб кейин бошқа жамоага ўтишни мақсад қилгандим. Лекин биз ўйлаган нарса ҳар доим ҳам бўлавермас экан. Афсуски, суперлига йўлланмасини қўлга кирита олмадик. Мана энди суперлигада ўйнашим учун имконият яратилди. Бунинг учун "Локомотив" раҳбарияти, мураббийлар штабини ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Тўғри, "Локомотив" таркибида маҳоратли футбочлилар кўп. Ҳар куни улардан ниманидур ўрганишга ҳаракат қиляпман. Машғулотларда тинмай тер тўкиб, асосий таркибда майдонга туширишларини кутаман. Насиб қилса ҳаммаси яхши бўлади", - дейди Фарҳод Бекмуротов


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика