RU

Последние новости

16:58Флик Кантенинг "Барса"га ўтишини блоклаб қўйди. Мураббий ёш ўйинчиларни афзал кўради  2 16:33ЦСКА — "Оренбург". Файзуллаев асосий таркибда  3 16:28Моуринью Гюндоганни "Фенербахче"да кўрмоқчи  0 15:54"Ливерпуль" ярим ҳимоячисини 17,5 млн еврога сотмади  1 15:16"Боруссия" форварди Францияга йўл олади  0 14:47Париж-2024. Ўзбекистонлик ҳакамлар ярим финал ўйинини бошқариб боришади  3 14:31Ашурматов "Химки"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди  0 14:07Альвареснинг агенти келаси ҳафтада "Ман Сити" билан музокаралар ўтказади. Клуб ўйинчини 40-50 млн еврога сотмайди  1 13:39"Ливерпуль" Робертсонга ўринбосар топди  0 13:105та гол урилган "Андижон" — ОКМК ўйини ёҳуд олмалиқликларнинг даҳшатли камбэкидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:50Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз  0 12:36"Атлетико" Альварес учун 47+12 млн фунт таклиф қилмоқда, "Ман Сити" 70+20 млн хоҳламоқда. Мадридликлар пессимистик кайфиятдалар  3 12:05Гвардиола Англия терма жамоасининг қизиқишини изоҳлади  0 11:37Галлахер Испания клубига ўтишга яқин  1 11:05Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:3, Каземиро "замах" га алданди  2

Фарҳод Бекмуротов: “Насаф”нинг яхши шаклланган жамоа эканлиги билиниб турди” Новости

Фарҳод Бекмуротов: “Насаф”нинг яхши шаклланган жамоа эканлиги билиниб турди”

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган “Насаф” – “Андижон” (3:0) учрашувидан сўнг “бургутлар”нинг марказий ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуротов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- “Насаф” билан ўйинга жиддий таёргарлик кўргандик. “Аждарлар” бугунги кунда мамлакатимизнинг гранд жамоаларидан бири эканлиги барчага яхши маълум. Шунга қарамай мақсадимизсафардан  очко билан қайтиш эди.

- Рақибни олдинги ўйинларини кўриб, ўрганиб чиққандик. Мураббийлар шунга монанд тактика тузди. Унга кўра ҳимояга жиддий эътибор қаратган холда, қарши ҳужумда ўйнаш талаб этиларди. Кўрдингиз биринчи бўлимда бир нечта вазиятларга эга бўлдик. Афсуски улардан самарали фойдалана билмадик. Биринчи таймда олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Бироқ иккинчи бўлимда рақиб футболчилари барибир ниятига етди. Биринчи голни ўз хатоимиз эвазига ўтказиб юбордик. Шундан сўнг асосий эътибор ҳисобни тенглаштиришга қаратилди. Бундан қаршиликлар унумли фойдаланиб, бўш қолган ҳудудларни топа билишди ва яна иккита тўп киритиб, ҳисобни йириклаштирди.

- “Насаф”га қарши биринчи бор ўйнашим эди. Бу жамоанинг учрашувларини ТВ орқали кўриб борганман. Энди уларга қарши майдонда тўп сурдим. Ҳақиқатдан ҳам “Насаф”нинг яхши шаклланганлиги билиниб турди. Уларда жамоавий ўйин яхши қўйилган. Чунки таркиб ўзгармай келмоқда.

- Ҳамқишлоғим, шаҳрихонлик Баҳром Абдураҳимов билан майдон марказида бир-биримизга қарши тўп сурдик. Тажрибаси катта футболчи. Техниксси ҳам юқори. Бошида оёғимга битта зарба берди. Кейинчалик ҳаммаси яхши бўлиб кетди. “Насаф”нинг ўйинини ташкил этиш айнан Абдураҳимовга боғлиқ бўлиб қолаётгандек.

- Энди навбатдаги турни “Машъал”га қарши ўтказамиз. Ўз майдонимиздаги баҳсда мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилмасак бўлмайди. Учрашув осон ўтмаслиги аниқ. Лекин яна бор кучни ишга соламиз.   


“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика