RU

Последние новости

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Фарҳод Бекмуротов: “Александр Хомяковнинг даврига келиб тактик жиҳатдан шакллана олдик” Новости

Фарҳод Бекмуротов: “Александр Хомяковнинг даврига келиб тактик жиҳатдан шакллана олдик”

“Андижон” жамоаси учун мавсум старти омадсиз бошланди. Тақвим улар учун бироз ноқулай келганини айтиш жоиз.

Дастлаб “Локомотив” ва “Насаф” майдонига сафар қилинган бўлса, учинчи турга келибгина ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилди. Мана шу учрашувларда “бургутлар” қониқарсиз натижалар қайд этишди. Якунда бош мураббий Александр Хомяков истеъфога чиқди. Биз бу борада бир неча йилдан бери жамоада ҳаракат қилиб келаётган иқтидорли футболчи Фарҳод Бекмуродовнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Ўйин томонидан учта турда ҳам мухлисларга ҳам манзур келдик. 2014 йилдан бери шу жамоада ўйнаётган бўлсам бунчалик сифатли футбол кўрсатганимизни олдин эслай олмайман.

Сафарда кучли жамоаларга муносиб кураш тақдим қилдик. Ушбу баҳсларда ғалаба қозонмаган бўлсакда майдондан кўпчиликнинг олқиши остида чиқиб кетдик. Хомяковнинг кетиши нимага боғлиқ? Тактик жиҳатдан мазкур мутахассис даврига келиб анча шаклландик. Лекин, чиройли ўйин натижма бермайди.

Барча жавобгарликни бўйнига олди ва мардларча иш тутди. Бу унинг қарори, мураббий қарорини ҳурмат қилишимиз керак. Бундан буён энди Суперлига давом эттирилса ишқибозларимизни, раҳбарларимизни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз. Александр Андреевич машғулотларда кўпроқ тактикага урғу берарди, ўргатган нарсаларини талаб қиларди. Карантинда ҳамма қатори оилам даврасида ва мураббийларнинг кўрсатмаларини бажариб, индивидуал тарзда машқларни бажармоқдаман.

Фаолиятим давомида пойтахт гранди “Локомотив” жамоасида ўйнаш бахти насиб қилди. Тан оламан рақобатда ютқаздим. Менга имконият берган Андрей Фёдоровга раҳмат айтиб қоламан. Ўзимга яраша тажриба тўпладим.

Жамоага келган легионерлар билан чиқишиб кетдик. Ибе Мишел яхши таассурот қолдирди. Шунингдек, Эммануел ҳам чакки эмас. Зозуля ва Литвяков биринчи турлардан бошлаб ёрдам беришга интилди. Фурсатдан фойдаланиб барчани бирлашишга ва ҳамжиҳатликка чақириб қоламан. Биргаликда коронавирусни енгамиз”,- деди Бекмуротов.



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика