RU

Последние новости

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  20 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  8 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  23 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

Фарҳод Бекмуродов: "Бундай қилишим керак эмас эди, ҳар қандай жазога тайёрман. Футбол жамоатчилигидан узр сўрайман" Новости

Фарҳод Бекмуродов: "Бундай қилишим керак эмас эди, ҳар қандай жазога тайёрман. Футбол жамоатчилигидан узр сўрайман"

"Андижон" жамоаси кеча ўз майдонида тарихда илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди.

Ғалаба ўз йўлига. Лекин ҳозирда барчанинг эътибори Усмонали Исмоналиев ва Муҳаммадкарим Тоиров билан бўлган вазиятга қаратилмоқда. Мазкур ҳолатда "Андижон" жамоаси ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуродов ҳам иштирок этган бўлиб, якунда ЎзПФЛ унинг ҳаракатларини ЎФА тартиб-интизом қўмитасига оширилишини маълум қилди. Биз Бекмуродов билан боғландик.

"Авваламбор барчани кириб келган рамазон ойи билан табриклайман. Сиҳат-саломатлик ва хотиржамлик тилаб қоламан. Энди мазкур вазиятга келсак, ўйинда гол бўлди. Мен Азиз Асимовнинг олдига келиб, пас Темурхўжадан эмас мендан кетганини айтдим. ВАРни олдига бориб кўриб ўтирманг, голни ҳисоблайверинг дедим. Бу ерда Усмонали ва Муҳаммадкарим турган эди. Иккиси билан бирга ўйнаганман, иккиси ҳам укамдек. Фақат бу ерда ҳиссиётлар жўшиб кетди. Усмонали ҳазил маъносида тепди. Мен жавоб қайтармасин деган мазмунда Муҳаммадкаримга ёт дедим. Усмонали ҳазиллашди, лекин бу ҳаракати спорт ҳаракатларига мос эмас. Боз устига ҳакамнинг ёнида. Менинг ҳаракатларим ҳам нотўғри эди. Ўйиндан кейин ҳам ўзим кўрдим. Бу жуда ёмон ҳолат. Ўйин пайтида ҳеч нарсани сезмадим. Кейин видеотакрорни кўриб хато қилганимни билдим. Ҳакам Усмоналига қўшиб Муҳаммадкаримга ҳам қизил бериб юбормасин деган фикр хаёлимга келди. Видеони кўриб Усмоналидан ҳам кечирим сўрадим.

Бундай қилишим керак эмас эди, ҳар қандай жазога тайёрман. Футбол жамоатчилигидан узр сўрайман",- дейди Фарҳод Бекмуродов championat.asia сайтига.


ВИДЕОНИ КЎРИШ

Рейтинг: -37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика