RU

Последние новости

07:30Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  0 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  1 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  4 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  11 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  77 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  1 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5

Фарҳод Абдуллаев Қатарда VAR тизими бўйича семинар ўтказмоқда Новости

Фарҳод Абдуллаев Қатарда VAR тизими бўйича семинар ўтказмоқда

Қатарда VAR тизимини амалда қўллаш бўйича ФИФА ва IFAB семинари бўлиб ўтмоқда.

 Семинарда Аргентина, Австрия, Озарбайжон, Чили, Колумбия, Кипр, Дания, Эквадор, Миср, Грузия, Греция, Эрон, Иордания, Мальта, Мексика, Парагвай, Словакия, Тайланд ва Туркия мамлакатлари вакиллари иштирок этишмоқда. Ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев Мануэль Навваро (Швейцария), Майк Вандерост (Голландия) ва Субҳиддин Моҳд Солиҳ (Малайзия) билан биргаликда мазкур семинарни олиб бормоқда.

Семинарни ўтказишдан асосий мақсад - VAR тизими бўйича ҳакамлар ва ҳакам ёрдамчиларига таълим беришдан иборат. Семинарда шунингдек, VAR тизимини амалда қўллаш бўйича миллий ассоциациялар томонидан амалга оширилиши керак бўлган беш босқичдан иборат чора-тадбирлар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, VAR тизими бўйича ишлайдиган ҳакамларни ФИФА инструкторларини жалб қилган ҳолда 9 ой давомида ўқитиш ва уларга лицензия бериш масалалари кўриб чиқилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика