RU

Последние новости

19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  13 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  10 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7

Фарҳод Абдуллаев ОФКнинг 47та давлати бўйича ҳакамлар маслаҳатчисига айланди Новости

Фарҳод Абдуллаев ОФКнинг 47та давлати бўйича ҳакамлар маслаҳатчисига айланди

ОФК назоратчиси, шунингдек ОФК ҳамда ФИФА инструктори ҳисобланган ўзбекистонлик Фарҳод Абдуллаев Осиё Футбол Конфедерацияси таклифига кўра қитъанинг 47та мамлакатида ҳакамлар маслаҳатчси сифатида иш бошлади.

Янги лойиҳага кўра, Фарҳод Абдуллаев ҳакамлар департаменти ҳамда қўмиталари ишини яхшилаш ишларига кўмаклашади, шунингдек ҳакамлик билан боғлиқ бошқа масалаларда маҳаллий ҳакамлар ва назоратчиларга ёрдам беради.

Таъкидлаш лозим, Фарҳод Абдуллаев Таиланд Футбол Ассоцияцияси таклифига кўра Банкок шаҳрида маҳаллий Футбол ассоцияциси ҳакамлар департаменти вакиллари билан учрашди. Мазкур лойиҳанинг илк босқичи ҳисобланган Таиландда Фарҳод Абдуллаев Таиланд Футбол Ассоцияцияси ҳакамлар қўмитаси тузилишида иштирок этди. Шунингдек, Абдуллаевнинг маслаҳатига кўра, мазкур қўмита мунтазам равишда ҳакамлар ва назоратчилар учун семинарлар ташкил этилиши келишиб олинди. ОФК ҳамда Таиланд Футбол Ассоцияцияси ҳамкорлигига кўра, Абдуллаев Таиландда ўтказиладиган навбатдаги семинарларда интсруктор сифатида иштирок этишига келишиб олинди.

Маълумот учун, Фарҳод Абдуллаев айни кунларда Малйзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида илк бор ташкил этилаётган ҳакамлар экспертлари семинарида иштирок этмоқда. Осиё Футбол Конфедерацияси ташаббусига кўра, илк бор ташкил этилаётган семинарда 17 нафар ҳакамлар назоратчилари иштирок этишди. Ушбу семинарда, қитъада ҳакамлар савиясини ошириш масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, ҳакамлар ва назоратчилар фаолиятини яхшилашга қаратилган бир қатор дастурлар ишлаб чиқилди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика