RU

Последние новости

16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  1 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  2 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  2 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  2 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  1 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  2 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  1 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  3 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1

Фарҳод Абдуллаев Марказий Осиё футбол ассоциациясида иш бошлади Новости

Фарҳод Абдуллаев Марказий Осиё футбол ассоциациясида иш бошлади

ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев Марказий Осиё футбол ассоциациясининг Ҳакамлар қўмитасига раис этиб тайинланди.

У МОФА таркибидаги қўмитага раҳбарлик қиладиган илк ўзбекистонлик бўлди.

43 ёшли Фарҳод Абдуллаев Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг “Футбол” факультети магистри бўлиб, 2004 йилда “Футбол ҳакамларининг тайёргарликларидаги муаммолари” мавзусида диссертация ёқлаган. 2007 йилда эса Ҳиндистонда таълим олиб қайтган.

Фарҳод Абдуллаев меҳнат фаолиятини 1993 йилда Ўзбекистон чемпионати ўйинларида ҳакамлик қилиш билан бошлаган. 2001 йилдан эътиборан ОФК ва ФИФА ҳаками сифатида ўйинларни бошқарган. 13 йиллик ҳакамлик фаолиятидан сўнг, ҳакамлар назоратчиси сифатида 2007 йилда иш бошлади. 1 йил ўтиб, Фарҳод Абдуллаевни ОФК Ҳакамлар бошқармасига ишга таклиф қилишади.

2009 йилда Фарҳод Абдуллаев Осиёнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири Чемпионлар лигаси мусобақаларининг ҳакамлари назоратчиси этиб тайинланди. Бундан ташқари, ОФКнинг терма жамоалар ўртасидаги барча нуфузли мусобақаларининг финал босқичида, айниқса, 2015 йилги Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубоги мусобақасида ҳам шу вазифани муваффақиятли бажаргач, 2017 йилда Ҳиндистонда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳакамлар назоратчиси сифатида таклиф қилинди. 2018 йилда эса, Россияда бўлиб ўтган футбол оламининг энг нуфузли турнири - жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакамлар назоратчиси сифатида иш олиб борди. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олади.

Таъкидлаш керакки, Фарҳод Абдуллаев МОФА Ҳакамлар қўмитаси раислигига қадар, 2015-2016 йилларда ОФКнинг ҳакамлар қўмитасининг аъзоси сифатида ҳам фаолият юритган.

Фарҳод Абдуллаевдан ташқари, шунингдек, эронлик Аҳмадризо Баратий МОФАнинг Тартиб-интизом қўмитаси раиси этиб тайинланди. 42 ёшли Баратий Испаниянинг халқаро спорт ҳуқуқшунослиги институти ва Эроннинг бир қанча шу соҳадаги таълим муассасаларида ишлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Эрон футбол федерацияси, ОФК ва ФИФАнинг Тартиб-интизом қўмиталарида ишлаган. 2018 йилда эса ОФКнинг футбол менежерларини тайёрлаш халқаро ўқув курсини тамомлаган. Инглиз ва форс тилларида эркин сўзлаша олади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, МОФАнинг қўмиталари сони бугунги кунга келиб 4тага етди. Ҳакамлар қўмитасида - Фарҳод Абдуллаев, Тартиб-интизом қўмитасида - Аҳмадризо Баратий раислик қилаётган бўлса, Маркетинг қўмитасида - Афғонистон Футбол Федерацияси Бош котиби Сайид Али Оғазода, Мусобақалар қўмитасида эса Қирғизистон футбол федерацияси биринчи вице-президенти Достонбек Конокбаевлар раислик қилишмоқда.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика