RU

Последние новости

02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  1 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  8 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021". Эртанги финал олдидан икки жамоа мураббийлари қандай фикрда? Новости

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021". Эртанги финал олдидан икки жамоа мураббийлари қандай фикрда?

Эртага «Ҳоким Кубоги»нинг ғолиб ва совриндорлари аниқланади. Хусусан, «Нефтчи» «Қўқон-1912» жамоалари 3-ўрин соҳибини аниқласа, «Бунёдкор» - «Истиқлол» финал баҳсида майдонга чиқади.

Финал олдидан икки жамоа мураббийлари Марат Мифтахутдинов ва Анвар Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ўйлашимча, қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз. «Истиқлол»да катта иштиёқ бор, қолаверса, улар мезбон сифатида тўп суришади. Ўз-ўзидан улар учун мусобақада ғолиб бўлиш ёқимли. «Ҳоким Кубоги»да иштирокимиз давомида аввал гуруҳ босқичидан ўтдик, кейин чорак ва ярим финал, мана энди финал. Айтишим керак, шу ергача етиб келдикми, биз ҳам «Ҳоким Кубоги»ни қўлга киритмоқчимиз! «Истиқлол»ни «Қўқон-1912» жамоасига қарши ўйинини бевосита стадионда томоша қилдим. Рақибимиз катта иштиёқ билан тўп сурадиган жамоа. Таркибида яхши футболчилар бор. Хусусан, «Истиқлол»нинг ҳужум чизиғи кучли кўринди. Шунингдек, ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати ҳам кўнгилдагидек эканлигини билдим. 

Биз финалга тайёрмиз! Таркибда йўқотишлар йўқ. Барча футболчиларнинг ҳолати кўнгилдагидек. Эртага бош совринни қўлга киритиш учун майдонга чиқамиз.

«Ҳоким Кубоги»да қатнашиш учун Фарғонага келдикми, нима учун ғолибликни ўйламаслигимиз керак? Нега турнирда ғолиб бўлиш муҳиммас? Рости, илк кунларда турнирга нисбатан оддийроқ кўз билан қарагандик. Ярим финалдан сўнг нафақат ўзимиз, балки танишлар ҳам «Ҳоким Кубоги»га қизиқиш билдиришни бошлашди. Демак, «Ҳоким Кубоги»нинг обрўси ошган.

Пенальтилар серияси? Биз барчасини 90 дақиқада ҳал қилишни хоҳлаймиз ва шунга ҳаракат қиламиз. Пенальти бу – лоторея. Лотореяда ҳаммага омад келавермайди. 90 дақиқа меҳнат қилиб, лотореяда ютқазиб қўйиш ҳам мумкин ва албатта аламли",- дейди Марат Мифтахутдинов.


"Финалда ўйнаш ҳар бир жамоага ўзгача кайфият беради. Очиғини айтганда, «Ҳоким Кубоги»нинг стартидан аввал ҳеч ким «Истиқлол»ни финалгача етиб келади, деб ўйламаган эди. Мусобақа давомида қилган меҳнатимиз самарали ўлароқ финалга чиқдик. Финал битта ўйиндан иборат. Учрашув тақдири 90 дақиқада ҳал бўладиган беллашувдан олдин аниқ фикр билдириш мушкул. Тўп думалоқ, майдон текис дейишадику! Ишонтириб айтадиганим шуки, эртага қизиқарли учрашувни кўрамиз.

«Бунёдкор»нинг кучини, даражасини ҳамма жуда яхши билади. Жамоа бежизга Суперлигада юқори ўринлар учун давогарлик қилмайди. Биз рақиб ким бўлишидан қатъий назар ўйинга тайёрмиз! 

Биз мусобақадаги иштирокимиз орқали футболчиларни мавсумга тайёрлашни режалаштирганмиз. Қолаверса, ғолиблик руҳини сингдиришни ўйлаганмиз. Лекин ҳар қандай мусобақада натижа ҳам муҳим ҳисобланади. Ҳар доим ҳам финалда ўйнайвермайсиз.

Финалда пенальтилар серияси бўлишини хоҳлайманми? Назаримда бунинг аҳамияти йўқ. Тўғри, чорак ва ярим финалда ўйин тақдири пенальтилар серияси орқали ҳал бўлди, бироқ бу  футбол! Асосийси, чиройли ва мухлисларга ёқадиган ҳамда натижа олиб берадиган ўйин намойиш қилиш.

Мусобақа бошланишидан аввал жамоани бир қатор футболчилар тарк этганди. Таркибга янги қўшилган ўйинчилар билан ҳар бир учрашувга катта иштиёқ билан тайёргарлик кўрдик ва майдонга тушдик. Юқорида таъкидлаганимдек, меҳнатларимизнинг самарали ўлароқ финалгача етиб келдик. Энди тўхтаб қолмоқчи эмасмиз",- дейди Анвар Бердиев. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика