RU

Последние новости

11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  0 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  5 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  10 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  6 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  3 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  16

"Фарғона вилояти Ҳоким кубоги". "Қўқон-1912" "Цементчи"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

"Фарғона вилояти Ҳоким кубоги". "Қўқон-1912" "Цементчи"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

"Фарғона вилояти Ҳоким кубоги" доирасида "Қўқон-1912" ва "Цементчи" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувни вакилларимиз шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари илк дақиқалардан рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Лекин кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар самарасиз якунланаверди. 41-дақиқада ҳисоб очилди. Филип Райевац дарвозабон бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозани ишғол этди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи тайм жамоамиз учун омадли бошланди. 48-дақиқа ўтиб бораётган пайтда қувасойликлар ўз жарима майдончалари ичида Суҳроб Бердиевни чалиб йиқитишди. Бош ҳакам “Цементчи-1” дарвозаси томон пенальти белгилади. Ўн бир метрли нуқтага Бердиевнинг ўзи яқинлашди. Суҳробнинг зарбасини қувасойликлар посбони қайтаришга ожиз қолди.

Орадан икки дақиқа ўтиб, Бердиев-Райевац ижросида ажойиб комбинация ташкил этилди. Сўнгги паллада Филипнинг зарбасига аниқлик етишмади.

68-дақиқада Андрей Сидировда яхши имконият вужудга келди. Лекин ҳужумчимизга аниқлик етишмади. 78-дақиқада яна Сидиров қулай имкониятдан фойдалана олмади. 81-дақиқада Райевац томонидан киритилган гол инобатга олинмади. Ҳакамлар сербиялик ҳужумчини ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топишди.

88-дақиқада Андрей Сидиров боши билан қувасойликлар дарвозасини аниқ нишонга олди ва ҳисобни йирик куринишга олиб келди.

Шундай қилиб, жамоамиз мусобақадаги йирик ғалабасини қўлга киритди.


 
“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”

“Б” гуруҳи

3-тур

“Қўқон-1912-1” – “Цементчи-1” – 3:0 (1:0)
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Азиз Толипов.
Голлар:  Филип Райевац-41, Суҳроб Бердиев-48, Андрей Сидиров-88.

“Қўқон-1912-1”: 13. Никита Рибкин, 6. Баҳодир Акрамов 7. Жамшид Ҳасанов (17. Андрей Сидиров-63), 8. Акмал Холмуродов, 10. Жавоҳир Сидиқов 11. Никола Валентич (19. Аваз Маматхўжаев-60), 15. Ойбек Рустамов (70. Собир Ҳамидов-57),  23. Жалил Кимсанов, 24. Филип Райевац, 29. Суҳроб Бердиев (75. Иброҳим Раҳимов-66), 31. Дарко Гожкович.
Захира: 12. Азиз Ашуров, 90. Ориф Мамажонов, 99. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Цементчи-1”:  16. Илҳом Жуманов, 2. Жўрабек Ёқубов, 3. Оқилбек Маҳмудов, 4. Раҳматулло Мелибоев (18. Ислом Каримов-61), 5. Абдуҳолиқ Қурбонов, 6. Отабек Аҳмаджонов, 7. Даврон Исақов, 9. Сарвар Сотиволдиев, 10. Элёр Акбаров (15. Нурлибек Таласбаев-54), 13. Умид Матмусаев (19. Фехруз Салоҳиддинов-57), 27. Даврон Маматов.
Захира: 1. Дилмурод Мамаюсупов, 8. Муҳаммадсултон Фозилов, 17. Амирхон Иброҳимов,  20. Асрор Раҳмонов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика